Қирғизистонда Будапешт – Бишкек — Будапешт йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатнови очилади. Бу ҳақда ТИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, Қирғизистонга 3-майда Венгриянинг ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто келган. У президент Садир Жапаров, ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, шунингдек иқтисод ва тижорат вазири Данияр Амангелдиев билан учрашган.
Сийярто икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар хамкорлик масалалари бўйича қирғиз-венгер стратегик кенгашининг 2-йиғинига қатнашди.
Муассасадан учрашувда Кулубаев Сийяртога қирғизистонликларни Украинадан эвакуациялаш учун тез орада гуманитар йўлак очиб бергани учун миннатдорчилик айтганини таъкидлашди.
Қирғизистон томон Stipendium Hungaricum дастурининг доирасида Венгриянинг олий ўқув юртларида қирғизистонлик талабаларнинг таълимига квотаси ҳар йили 200 ўрингача кўпайтирилаётгани учун ҳам миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек тарафлар яқин орада Венгриянинг WizzAir авиакомпанияси билан Будапешт — Бишкек — Будапешт йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатнов очишга келишишди. Вазирликдан Венгрия билан тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини очиш инвестицион ва туристик потенциални ривожлантириш учун жуда муҳим деб таъкидлашди.
Сўзлашувларнинг натижасида Қирғизистон ва Венгриянинг ҳамкорлиги ҳақида икки ҳужжатга қўл қўйилди.