Қирғиз авиакомпаниялари нархни ва тарифни сом билан кўрсатиши керак, акс ҳолда жарима солинади

290

Қирғизистоннинг авиакомпаниялари баҳоларни ва тарифларни миллий валютада (сом) кўрсатиши керак. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш хизматидан билдиришди.

Муассасадан баҳолар, комиссия каби ва тарифлар сом билан кўрсатилиши зарур деб таъкидлашди. Бу истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунда кўрсатилган.

Монополияга қарши давлат хизмати Фуқаролик авиация агентлиги билан биргаликда авиакомпанияларга тушунтириш ишларини олиб бориб, бу меъёрни 25-майгача ижро қилишни топширди.

Агар талаб бажарилмаса авиакомпаниялардаги ҳуқуқий томонларга 5 минг сом, жисмоний шахсларга минг сом жарима солинади.