«Мурас» турнири: Президент администрацияси биринчи ўйинда ғолиб бўлди, Жапаров икки гол киргизди

299

Бишкекда 4-майда футзал бўйича «Мурас» дўстлик мусобақаси бошланди.

Биринчи матч «Президентнинг администрацияси» билан «Жогорку Кенеш»нинг жамоалари ўртасида ўтди. Унда президент администрацияси 4:1 ҳисобида енгди, Садир Жапаров эса икки гол киргизди.

Қирғизистоннинг футбол бирлигининг ва Президент Администрациясининг ташаббуси билан уюштирилган мусобақа 5-майда тугайди. Жами бўлиб турнирга 12 жамоа қатнашмоқда:

  • Президент администрацияси — давлат раҳбари Садир Жапаров бош бўлган президент  администрациясининг ходимлари;
  • «Санъат» — маданият арбоблари;
  • «Бизнес» - тадбиркорлар;
  • «Журналистлар» — оммавий ахборот воситалари вакиллари;
  • «Олға» — маҳаллий футбол фахрийлари;
  • «Спорт федерациялари» - спорт федерациялари раҳбарлари;
  •  «Жогорку Кенеш» - парламент депутатлари;
  • «Ҳудудлар» - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари;
  • «Имон» – дин вакиллари;
  • «Элчилар» — хорижий давлатларнинг Қирғизистондаги элчилари;
  • «Саломатлик» - соғлиқни сақлаш тизими вакиллари;
  • «Билим» - олий ўқув юртлари ректорлари ва мактаб директорлари.

Президент аввал ҳам футзал бўйича турнирга қатнашган. Ўтган йилнинг охирида футзал бўйича мусобақа қирғиз футболининг 100 йиллигига бағишланиб уюштирилган. Унда «Санъат» (маданият арбоблари) жамоаси биринчи, иккинчига «Олға», учинчи ўринга эса «Президентнинг администрацияси» чиққан.