ИИВ 9-майда Украина ва Россиянинг урушига алоқадор белгилардан фойдаланмасликка чақирди

321

Ички ишлар вазирлиги 9-майдаги тадбирларда фуқароларни Украина ва Россиянинг урушига алоқадор суратларни, логтип ва рамзларни қўлланмасликка чақирди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати хабар қилди.

ИИВдан бу каби фарқловчи белгиларни қўлланиш миллатлараро низони қўзтиши мумкин деб таъкидлашади. Идорадан милиция бозорларда ҳарбий формаларни ижарага берувчи сотувчиларга ҳам тушунтириш ишларини олиб бораётганини қўшимча қилишди.

«Қирғизистон ҳудудида 80дан ортиқ миллат вакилларининг яшашини ёдга олиб, Ички ишлар вазирлиги фуқароларимизга миллатлараро низо қўзтишга ҳамда жанжалларга олиб келувчи турли рамзларни тақишдан бош тортишни тавсия қилади. Мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик борлигини огоҳлантиради», — деб қўшимча қилишди ИИВдан.

Аввалроқ МХДҚ ҳам фуқароларни 9-майда Бишкекда ўтувчи «Ўлмас полкнинг маршида» «Z» белгисини фойдаланмасликка чақирган. Махсус хизмат бундан белгиси мавжуд кийимлар «миллатлараро низо қўзитишга» олиб келиши мумкин деб тушунтирган.

Лотин ҳарфидаги «Z» ҳарфи Россиянинг ҳарбийлари Украинага ҳужум қилган илк кунлардан бошлаб қўлланилиб келади. Бу белгини асосан Россиянинг ҳарбий техникасидан кўриш мумкин.

Россия ҳарбийларини Украинага кенг кўламли ҳужуми давом этаётганига икки ой бўлиб қолди. Шундан бери қирғиз ҳукумати бу масалада ўрта позицияда эканини айтиб келади.