Қозоғистон: Мусиқачи Рузахуновни қийноққа олиш иши бўйича тергов тўхтаб туради

280

Қозоғистонда январдаги тартибсизликлар вақтида ушланиб, қийноққа олинган қирғизистонлик Викрам Рузахуновнинг иши бўйича тергов вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Orda.kz нашри адвокат Рена Керимовага таяниб ёзди.

Керимованинг айтишича, Рузахунов чиқимдан ва ҳаёти учун хавотирланаётгани сабаб Қозоғистоннинг ҳудудига бориб кўрсатма беришдан бош тортмоқда.

«Бу [Қозоғистоннинг] ҳуқуқ тартибот органлари учун яхши, сабаби унинг [Рузахуновнинг] иштирокисиз тўлақонлик тергов олиб бориш мумкин эмас. Апрель ойида тергов гуруҳининг аъзоларидан бири Викрамдан терговни ва кўрсатмани Бишкекка келиб олсин деб илтимоснома берганман, аммо буни рад қилишган», — деп билдирган Керимова.

Мусиқачининг ҳуқуқини ҳимоя қилаётган яна бир адвокат Нурбек Токтакуновнинг айтишича эса, ишнинг вақтинча тўхтатилишининг моҳияти тергов амалларининг бари битганида, айбланувчилар аниқланганда иш қайта давом этади.

«Биз бу ерга келишсин деяпмиз. Октябрь туман ИИБи тергов протоколини Қозоғистонга юбориш учун Викрам Рузахуновни сўроққа олган. Шунда қулай бўлар эди, узоқ процедураларсиз», — деди Токтакунов.

У аввал ҳам Рузахуновнинг Қозоғистонга бориши хавфли эканини бир неча бор айтилганини қўшимча қилди. Токтокуновнинг айтишича, ҳозирча мусиқачининг хавфсизлигига кафолат йўқ.

Қозоғистондаги тартибсизлик

2022-йилнинг январида Қозоғистоннинг бир қатор шаҳрида оммавий тартибсизликлар бўлган. Тартибсизликлар вақтида Қозоғистоннинг куч тизимлари қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновни ҳам қўлга олишган.

Рузахуновнинг қўлга олингани Қозоғистоннинг «Хабар 24» давлат телеканалида кўрсатилган видеодан кейин маълум бўлган. Телеканалнинг эфиридан калтакланга кишини кўрсатишган, у Олмаотага тартибсизликларда қатнашиш учун ёлланиб келган қирғиз фуқароси эканини айтиб берган.

Кейин Қозоғистоннинг ИИВи қўлга олинган қирғизистонлик Закир Убуров исмли фуқаро эканини билдирган. Аммо эфирда кўрсатилган шахс қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов экани, у Олмаотага 2-январда гастрол мақсадида боргани маълум бўлган.

Бундан ташқари, Убуровнинг акаси Тахир Юбуров видедаги киши Закир эмаслигини, фамилияси Убуров эмас Юбуров эканини тасдиқлаган.

Рузахунов Бишкекка олиб келиниб, даволаниб чиққандан кейин Олмаотада ушлаб турилган вақтда қийноққа учраганини айтиб берган. У «Хабар»нинг эфирида кўрсатилган видеода қўлга олингани маълум бўлиши учун атайлаб ёлғон айтганини ҳам қўшимча қилган.

Рузахуновнинг айтишича, у қозоғистонлик журналистларга мажбурлаб айттиришганидек тартибсизликка қатнашган ишсиз қирғиз фуқароси эмаслигини тушунтиришга ҳам ҳаракат қилган.

Февраль ойида Олмаотада Рузахунов ва яна бир қирғизистонлик Чолпонбек Сидиков калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғалган.