Бишкекда «милиция ходимиман» деб турғунлардан пул талаб қилган киши қўлга олинди

248

ИИВнинг матбуот хизмати Бишкекда ўзини «милиция ходимиман» деб таништириб, турғунлардан пул ундириб юрган шахс қўлга олинганини хабар қилди.

Сурат: ИИВнинг матбуот хизати.

Идоранинг маълумотига кўра, «сохта милиционер» қамоққа олишини айтиб қўрқитиб 150 минг сом талаб қилиб, дастлабки 130 минг сом маблағни олган.

2-майда эса ИИВ ва Бишкек шаҳар прокуратураси тарафидан «Шарқ 5» кичик туманида яна 15 минг сом олаётган вақтда қўлга тушган.

Ҳозирда у Бишкек шаҳар ИИББнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Ўтган йилнинг июнь ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Атбошида ўзини «МХДҚнинг ходимиман» деб таништириб, туман маъмуриятининг раҳбариятидан 100 доллар пора олган кишини қўлга олган.

Ўшанда гумондор Атбоши туман маъмуриятига бориб текширув ўтказган. Унинг натижасида тузилган актини «ижобий тарафга ҳал қилиб бериш» учун пул талаб қилган.