Президент Садир Жапаров 2-майда эски майдондаги Ҳайит намозига қатнашди. Унда давлат раҳбарининг намозга кийиб борган янги куртка жамоатчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Аввал у бу куртка билан кўриниш бермаган эди.
Factchek.kg нашрининг маълумотига кўра, президентнинг эгнидаги куртка Италиянинг Paul&Shark брендига тегишли бўлиши мумкин. Бундай куртканинг қиймати бренднинг расмий сайтида 1 014 евро ёки 87 600 сом деб кўрсатилган.
Сайтдаги маълумотга кўра, куртка тўқилган замш ва зотдор қўй юнгидан ясалган.
Президентнинг кийими
Садир Жапаровнинг кийимлари аввал ҳам муҳокамага сабаб бўлган
2020-йилнинг октябрида ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров қиймати 3 минг доллар бўлган Kiton брендидаги жилет кийиб юрганига гувоҳ бўлишган. Ўша вақтда Жапаров президентнинг вазифасини бажариб юрган.
Ўша йилнинг ноябрь ойида «Регион ТВ»нинг журналисти Жапаровдан кийимларининг баҳоси ҳақида сўраган. Ўшанда Жапаров костбмларни турмуш ўртоғи Айгул сотиб олишини, айрим дўстлари ва қариндошлари давлат раҳбарига кийим-кечак совға қилиб туришини айтиб жавоб берган.
Жапаровнинг кийимлари 2021-йилнинг ёзида ҳам муҳокама қилинган. Ўшанда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Жапаров айни Италиянинг Stefano Ricci брендига тегишли спорт кийимини кийиб юрганини кўришган. Жапаров бу костюми билан Туркманистонда ўтган Марказий Осиё давлатлари президентларининг норасмий учрашувида қатнашган.
Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бренднинг расмий сайтида Жапаровнинг кийими 10 450 доллар: спорт шими — 5 600 доллар, бомбери эса — 4 850 доллар туришини айтишган.
Бундан ташқари, 1-январда президент турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан Қоракўл тоғ-чанғи базасига борган. Ахборот воситалари билан ижтимоий тармоқларнинг қўлланувчилари ўшанда ҳам президентнинг ва биринчи хонимнинг чанғи учун кийган формаларига эътибор қаратган.
Kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, президент Lynn’нинг оқ чанғи костюмини кийиб рган. Toni Sailer’нинг расмий сайтида бундай костюмнинг баҳоси 1 099 евро туради. Биринчи хонимнинг эгнида эса баҳоси 1 099дан 1 500 еврогача бўлган Elin Light Fog сериясидаги куртка бўлган.
Кейинги ойда давлат раҳбарининг ташқи кийими қайтадан кўзга уринган. Унда президент пойтахтдаги бозорларни айланиб, савдогарларга назорат-касса машинасининг фойдали томонларини тушунтириб юрган.
Ўшанда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари президент Бээжинга ҳам, бозорга ҳам бир хил кийимда борганига эътибор қаратишган. Куртка эса Stefano Ricci Италия эркаклар кийимининг ҳос брендига тегишли эканини аниқлашган — бренднинг расмий сайтида қундуз ёқали куртканинг нархи 5900 доллар экани айтилади..
Интернет фойдаланувчилари Жапаровнинг қимматбаҳо кийимларидан ташқари бошқа буюмларига ҳам кўнгил бурушади. Деярлик барча тадбирларга президент дунёга машҳур Apple брендининг iPad планшетини олиб юради.
Apple’нинг сайтидаги маълумотларга таянсак, бундай планшетнинг баҳоси тузилиши ва чиқарилган йилига кўра 799 доллардан 1000 долларгача етади. Планшет билан бирга Жапаров баҳоси 299 долларлик Apple’нинг махсус босқичларини (клавиатура) ишлатади.
Президентнинг иқтисод қилишга чақируви
Бишкекда 4-апрелда президент Садир Жапаровнинг иштирокида ижтимоий тармоқ ходимларининг республика йиғини ўтиб, унда у мамлакатдаги иқтисодий вазият боис қирғизистонликларни тўй-ҳашамларни камайтиришга, маблағни исроф қилмасликка, жумладан қимматбаҳо буюм сотиб олишни тўхтатиб туришга чақирган.
«Юртдошларимга, барча қирғизистонликларга очиқ айтиб, мурожаат қилайин, тўғри, ҳозир аҳвол оғир. Барча ерда қимматчилик. Нархлар қимматлади. Иш йўқ. Энг зарур нарсаларга пул топиш қийин бўлиб бормоқда. Дунёдаги охирги воқеалар сабаб вазият бундан ҳам ёмонлашиши мумкин. Биз тайёр бўлишимиз керак. Барчангиздан чиқимларни қайта кўриб чиқиб, қиммат буюмларни сотиб олишни кейинга жилдириб, тўй-ҳашамларни камайтириб, маблағни исроф қилмасликка чақираман. [...] Экин майдонларимизнинг бир метр ерини ҳам қисир қолдирмайлик! Баҳорнинг ҳар бир кунини ер билан ишлашга сарфлашингизни илтимос қиламан. Баҳорнинг бир куни — йилга тенг!» — деган у.
Шу билан бирга Жапаров «ҳар бир фуқарони ижтимоий томондан таъминлаш учун давлат кучини аямайди» деб ваъда қилган.