Қорасувда каналдаги сув тошиб, уйларни ва автомобил йўлларини қоплади

304

Қорасув туманига қарашли Каттатолдиқ қишлоқ ҳукуматидаги Ачи қишлоғида каналдаги сув тошиб, уйларнинг ховлисига кирди. Бу ҳақда «Клооп»га ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, воқеа 1-май куни соат тахминан 20:30 да қайд этилган. Қишлоқдаги Южний каналидаги сув уйларнинг ховлисидан ташқари автомобил йўлини қоплаган. Аммо уй биноларининг ўзига хавф юзага келмаган, тошқиндан жабрланганлар йўқ.

«Турмуш» нашрининг воқеа жойида бўлган мухбири турғунлар сувни ўзлари тўсишга ҳаракат қилганини, аммо шунга қарамай тошқин айрим уйларнинг ҳожатхоналарига тўлиб қолганини билдирди.

Маҳаллийларда бири эса нашрга қишлоқни сув тошиш хавфи борлигини, аммр маҳаллий ҳукумат бу масалага эътибор қаратмаётганини айтган. Унинг айтишича, каналнинг бўйидаги ерлар жисмоний шахсларга бериб юборилган. Улар ерни теккизлаб юборгани сабаб, сув тошиб кетиш хавфи пайдо бўлган.

«Агар ўша ҳудудга яна бир неча одам келиб, уй солаверса, тупроқ ундан баттар юмшаб, каналдаги сувнинг қишлоққа тошиш хавфи бор. Шу масалага бизнинг маҳаллий ҳукумат жуда беэътибор бўлмоқда. Ноқонуний бериб юборилган участкаларга уй солинса унда албатта қишлоқни сув ювиб кетиш хавфи мавжуд», — деган у.

Бу масала бўйича масъул маҳаллий ҳукумат вакиллари билан алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмади.

Муаллиф: Айжамал Тугўлбай қизи