Теннис спортидаги ҳалолликни таъминлаш халқаро агентлиги (ITIA) 32 ёшаги қирғизистонлик теннисчи Ксения Палкина теннисдаги коррупцияга қарши дастурнинг қоидаларини бузганини тан олганини билдирди.
Бунинг учун спортчи 16 йилга теннисдан четлатилди (унинг 6 йилини қисқартиришди). Шунингдек спортчига 100 000 доллар жарима солинди (унинг 87 500 доллари — қисқартирилди.
Палкина 2018-2019-йиллари ўтган мусобақалардаги келишувларга алоқадорлигини тан олгандан кейин коррупцияга қарши судья Ричард Макларен шундай қарор чиқарди.
Энди Палкина профессионал мусобақалардагини эмас, теннис бўйича халқаро ташкилот ёки миллий ассоциация уюштирган спорт тадбирларида ҳам иштирок эта олмайди.
Палкина теннисдаги карьерасини 2029-йили, Антикоррупция дастурининг қоидаларини бузмаслик шарти билангина давом эттира олади. У WTA рейтингида якка ўйинчиларнинг рўйхатида 163-ўринда эди.
«Келишилган мусобақада» айблаш
2019-йили Le Monde франсуз нашри қирғизистонлик ва ўзбекистонлик теннисчилар мусобақада олдиндан келишиб олгишда гумонланаётганини ёзган. Улардан бири — қирғизистонлик Ксения Палкина экани айтилган. Ўшанда спортчилар олдиндан келишиб олиб, ўзбекистонлик спортчи атайлаб ютқазиб берган деган шубҳа пайдо бўлган.
Шу каби маълумотни L’Equipe йирик спорт нашри ҳам тасдиқлаган. Уларнинг маълумотига кўра, спортчилар Франциядаги турнир мусобақаларида келишиб олиш бўйича йирик суриштирувнинг асносида қўлга олинган.
Ксения Палкина журналистларга ўзбекистонлик спортчининг ҳужжутларга оида муаммоси бўйича Клермон-Ферране шаҳрида ўтаётган мусобақа вақтида қўлга олишганини айтиб берган. Ўзининг сўроққа олиш учун эса 24 соат ушлаб туришганини билдирган.