Бишкек мэрияси мактаб ўқувчиларининг калтакланиш воқеалари сабабли ишчи гуруҳ тузди

286

Бишкек мэрияси ишчи гуруҳ тузди. У охирги вақтда мактабларда ўқувчиларнинг калтакланиш воқеаларини ва уларнинг сабабларини ўрганади.

Муниципалитетдан билдирилишича, калтаклаш ҳолатлари бўлган «таълим ташкилотларининг» ходимларига хайфсан эълон қилиниб, маъмурий огоҳлантиришлар берилган.

Бундан ташқари, мактаб директори билан мажлислар ўтказилиб, унга тарбия ишлари бўйича директорнинг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ИИБнинг вакиллари ҳам қатнашган.

«Ҳурматли ота-оналар! Воқеадан кейинги бўш вақтда болаларга алоҳида эътибор қаратиб, қаерда юрганини назоратга олишни илтимос қиламиз», — деб билидришди мэриядан.

Мактаб ўқувчиларини уришга боғлиқ охирги шов-шувли воқеалар мактабнинг ҳудудида ёки унга яқин ерларда юз берган. Бу воқеаларда фарзандлари дарсдан кейин уйга келмаганини ёки уларнинг аҳволи ёмон эканини биргина ота-оналар сезишган.

Масалан, 27-апрелда 3-синфда ўқиган қизнинг онаси қизини тополмай милицияга мурожаат қилган. Қиз №58 мактабнинг ортидан калтакланган ҳолда топилган, ўқувчи у ерда ёмғир остида икки соатдан ортиқ ётган.

Ўқувчи қизни калтаклашда гумонланиб 8-синфнинг ўқувчиси қўлга олинган.

«У менинг қизимни қандай қилиб, нима қилишни олдиндан режалаштирган. Кейин изини яшириб, қизим олган жароҳатларидан “ўлиб қолди” деб ўйлаб шошилмай уйига дам олгани кетган. У сўроқда шундай деб айтиб берибди», — деган жабрланувчи қизнинг онаси.

Гумондорга «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалиб, жабрланувчи касалхонада даволанмоқда.

Бу воқеадан аввал ҳам 11 ёшдаги ўқувчи қиз иштирокида икки муштлашув бўлган. Биринчисида боғда бир қиз билан, ундан кейин мактабнинг ҳожатхонасида яна бошқа бир қиз билан муштлашган. Қизнинг онасига эса икки карра жарима солинган.

Қизнинг ўзи олти ойлик профилактика рўйхатига олиниб, икки ҳафтага масофадан ўқишга ўтказилган, шунингдек қизнинг оиласи билан иш олиб боришнинг хусусий дастури ишлаб чиқилган.