Сурат: Бишкекда Ҳайит намози ўқилиб, унга президент қатнашди

328

Бишкекда 2-май куни эрта билан эски майдонда Рамазон ҳайити намози қўлди.

Ҳайит намозига 35 минг нафарга яқин киши йиғилди.

Ҳайит намози. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Kaktus.media билдиришича, ҳайит намозига йиғилганларнинг олдида муфтий Замир Ракиев маъруза қилиб, тинчлик ва аҳиллик учун дуо қилинди.

Ҳайит намозига президент Садир Жапаров, МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳамда парламентнинг спикери Талант Мамитов ҳам қатнашди.

Ҳайит намози. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Жапаров табрик сўзида бу пандемиядан кейини биринчи Ҳайит намози эканини таъкидлади. 2020-йили шаҳарнинг эски майдонида Ҳайит намози зқилмаган, 2021-йили эса у Бишкекнинг марказий масжидида ўтган.

«Ҳайит намози аввалдан урф бўлиб қолганидек, пойтахтнинг майдонида ўқилмай келинган. Шукр, бугун қайтадан янгиланган майдонда учрашиб, Ҳайит намозини жамоат билан ўқиш арафасидамиз», — деди президент.

Рамазон ҳайити — бир ойлик рўза тутиш ойининг сўнгидаги муборак байрам. Бу сафар Рамазон ҳайити 2-апрелга ўтар кечаси бошланган.