Вазирлар маҳкамаси 1-майдан бошлаб мамлакатга киришда ПЧР-тест, эмлаш ҳақидаги сертифкат талаб қилиш ҳақидаги қонунни бекор қилди. Бу қарорни раис ўринбосари Эдил Байсалов ўтказган Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаб йиғинида қабул қилишди.
Муассасанинг матбуот хизмати минкабнинг навбатдаги йиғинига 2020-йили 22-мартда қабул қилинган фавқулодда ҳолат режимини киритиш ҳақидаги №93-б буйруғини кучини йўқотди деб топишни муҳокама қилган қарор киритилишини таъкидлади.
Шунингдек, Эдил Байсалов президентнинг вилоятлардаги мухтор вакилларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини коронавирусга қарши эмлашни давом эттиришни талаб қилишни топширди.
Қирғизистон ҳудудига кириш учун ПЧР-тест, эмлаш ҳақидаги сертификат талаб қилиш ўтган йилнинг 1-декабрида қабул қилинган.
Республика штаб сўнгги кунларда коронавирус юқтирганларнинг сони камайиб, айрим кунлари янги ҳолатлар аниқланмаганини айтмоқда.
Пандемия бошлангандан бери ўлка ҳудудида 200 990 одамга вирус юқиб, 2 991 бемор касалликдан вафот этди.