Жарима майдончасидаги тўрт автомобил ёниб кетди, жабрланганлар йўқ

364

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати Бишкекнинг Чокон Валиханов кўчасидаги қоида бузган машиналар қўйилган жарима майдонида турган тўрт енгил машина ёниб кетганини билдирди.

Маълумотга кўра, майдончадаги «Ауди-80» ва «Ниссан Примера» русумидаги машина тўлиқ куйиб кетган. «Хонда Аккорд» ва «Мицубиси» русумидаги машиналарнинг эса бир қисми ёнган.

Вазирликнинг матбуот хизмати ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлигини таъкидлади. Ҳозирда келиб чиқиш сабаблари ва зарар миқдори аниқланмоқда.

ФҲВнинг маълумотига кўра, ўтган суткада Қирғизистон бўйича беш ёнғин ҳолати рўйхатга олинди. Уларнинг учтаси Бишкек шаҳрида, бири Чуйда, яна бири эса Жалолободда бўлди.

Ўтган йили Бишкекда эрталаб йўлда кетаётган троллейбус ёниб кетган. Ёнғин ҳайдовчининг кабинасидан бошланиб, йўловчилар траллейбусдан тушиишга улгиришгани айтилган.

«Ёнғин 5 дақиқадан кейин сўнди. Эътиборсиз бўлмаган ҳайдовчиларнинг бири тўхтаб, челак кўтариб келди. Яна 3-4 дақиқадан кейин патрул милицияси етиб келди, бироқ унда бари тинчиган эди», — деган гувоҳларнинг бири.