Қирғиз миллий «Кабар» ахборот агентлигининг директори Кубаничбек Таабалдиев 26-апрелда ишдан бўшатилди. Унинг ўрнига Медербек Шерметалиев тайинланди.
Президент Садир Жапаров Таабалдиевни давлат ахброт агентлигига «эксклюзив» суҳбати эълон қилинган куннинг эртасига олди. Унда давлат раҳбари янги Оқ уйнинг қурилиши, собиқ божхоначи Райимбек Матраимов, соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ва вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов ва маҳаллий журналист Болот Темировга қўзғалган жиноий ишлари ҳақидаги саволларига жавоб берган.
Президентнинг матбуот хизматидан «Клооп»га кадр ўзгаришлари хизматга ёшлар келиши учун бўлган деб билдиришди.
«Бу қарорни президентнинг интервьюси билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Суҳбат жуда юқори даражада ташкил қилинган. Саволларга ҳеч қандай чекловлар бўлмаган. “Кабар”да директор бўлиб кўп йиллар ишлагани учун Кубаничбек Таабалдиевга миннатдорчилик билдирилди», — деб таъкидлашди президентнинг матбуот хизматидан.
Медербек Шерметалиев 37 ёшда. У ҳақида очиқ манбаларда деярлик маълумот йўқ. У олдин давлат ва хусусий телеканалларда ишлаганигина маълум.
Бироқ охирги вақтларда Шерметалиев Фейсбукда президентнинг қилган ишлари ҳақида тез-тез постларни ёзиб, унинг сиёсатини қўллаб келган.
Кубаничбек Таабалдиев 1956-йили Иссиқкўл вилоятининг маркази Қоракўл шаҳрида туғилган. У «Кабар» ахборот агентлигига 1998-йили директор бўлиб келиб, 2006-йили ишдан кетган.
2011-йили Таабалдиев ўша вақтдаги президент Роза Отунбаеванинг буйруғи билан яна агентликнинг директори бўлиб тайинланган.