Иссиқкўлда тозаловчи қурилмалари бўлмаган пансионатларга 2023-йилдан бошлаб ишлаш тақиқланди

293

Президент Садир Жапаров 27-апрелда «Иссиқкўлнинг экологиясини сақлаш бўйича шошилинч чоралар ҳақида»ги фармонга қўл қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

«Ҳозирги вақтда Иссиқкўлнинг курорт-рекреация зонасининг ҳудудида ёқимсиз экологик вазият юзага келмоқда [...] Мазкур салбий анъаналар қайтариб бўлмайдиган экологик ва иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкин», — деб айтилади фармонда.

Президентнинг фармонига кўра, 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб Иссиқкўлнинг соҳилидаги пансионатлар, дам олиш уйлари, меҳмонхоналари ва санаторийлар мулк турига қарамай, инженер коммуникацияси ва қурилмалар билан таъминланмаган бўлса фаолияти тақиқланади.

Шунингдек, келажак курорт мавсумига сув қувури, канализация тизимлари ва тозаловчи қурилмалар билан таъминланмаган санаторийларга, пансионатларга, дам олиш уйларига, коттеж поселокларга, меҳмонхоналарга ва бошқа рекреация объектларига ишлашга тайёрлиги ҳақида паспорт берилади.

Фармоннинг ижросига Табиат ресурслари, экология ва техник назорат вазирлиги, президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили, Иссиқкўл вилоятининг туман давлат маъмуриятларининг етакчилари ҳамда Балиқчи, Қоракўл ҳамда Чўлпонота шаҳарларининг мэрлари масъул.

Вазирлар маҳкамаси эса «2023-2026-йиллари Иссиқкўлни ҳимоя қилиш ва унинг биосфера зонасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга» алоқадаор дастур тайёрлаб, уни тасдиқлаш билан вазифалантирилди.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова