«Азаттык»: Қирғизистон озиқ-овқат танқислигининг олдини олиш учун қандай чоралар кўриши керак?

238
Сурат: UN Women/David Snyder

Рус-украин можароси оқибатида Қирғизистонда озиқ-овқат хавфсизлиги кун тартибидаги масалага айланди. Масалан, Ўш вилоятида дон эканлари бу йил 3 минг гектардан ортиқ майдонга сепилди. Деҳқонлар озиқ-овқат танқислиги бўлиши мумкин деб, буғдой майдонларини кўпайтиришмоқда. Иқтисодчилар Қирғизистон ун билан ўзини 5% таъминлай олишини ҳисобга олиб, олий навдаги унларни кўпайтириб, дон экилувчи майдонларни кенгайтириш керак деган фикрни айтишмоқда.

Материалнинг асл нусхаси «Азаттык» радиоси сайтида берилган.

Қорасув туманининг Жоош қишлоғи яшовчиси Кутманбек Исаев бу йил 2 гектар ерга буғдой экди. У ҳозирда бўлаётган ҳолатни ҳисобга олиб буғдой билан оиласини таъминлашни ўйлаган:

— Дунёда бўлаётган воқеалар бизга ҳам таъсир қилиши мумкин. Ўзимизнинг еримизга ўзимизнинг оила, қариндошлар учун экамиз. Икки йил олдин пандемияда ун танқис бўлиб, халқ ваҳимага тушган. Шунда ўзимиз буғдой экишимиз керак деб ўйлаганман.

Ўш вилоятида бу йил дон эканларининг майдони кенгайди. Буғдой билан арпа умумий 3 минг гектарга кўп экилди. Бироқ бу билан Ўш ҳудудида буғдой билан ўзини-ўзи таъминлай олмайди. Сабаби биргина вилоятда эмас, Қирғизистон бўйича нонга керакли буғдой экилмайди. Уни сиртдан импорт қилишга мажбурлигини президентнинг Ўш вилоятидаги вакиллигининг ҳудудларни ривожлантириш бўлими раҳбари Маматжалил Токторбаев билдирди:

— Ўш вилояти буғдой билан ўз ҳудудини таъминлай олмайди. Ўзимиздаги уруғ билан нонга керакли бўлган буғдойни ундира олмаяпмиз. Бу йил навни янгилаш билан президент Россиядан элита уруғларини олиб келиб, сифатли дон олиш учун олиб келинди. Деҳқонларга сотилди, ҳозирда далага экилди. Бу 4 % устама билан 1 килоси 50 сомдан берилди. Бу элита уруғ Ўш вилояти ҳудудида 2 минг гектарга яқин майдонга экилди. Энди кўрамиз гектарига қанча тонна ҳосил беради.

Чуй вилояти, буғдой терими. Сурат: Dmitry Gudkov / USAID

Вилоят кундалик озиқ-овқат билан таъминловчи сабзавотлар ичидан картошка билан ўзини-ўзи таъминлаб, сиртга экспортга чиқаради. Сабзи, пиёз, ўсимлик ёғига келсак, импортга боғлиқ. Кўпинча Тожикистон ва Ўзбекистондан олиб келинади. Бу ўсимликлар кўпайтирилган эмас.

«Масалан, бу йил биз 13 минг гектарга картошка экишни режалаштиряпмиз. Ҳозирда сепиляпти. Сабзавотларни 9,5 минг гектарга экишни режалаштиряпмиз. Ўсимлик ёғи 2,5 минг гектарга, жўхорини 26 минг гектарга, пахтани 11 минг гектарга, гуручни 3,4 минг гектарга режалаштиряпмиз. Бу майдонлар билан биз ўзимизни таъминлай олмаймиз», — деди Мамтжалил Токторбаев.

Иқтисодий таҳлилчилар фикрича, рус-украин жанжали дунёни, жумладан Марказий Осиё давлатларининг озиқ-овқат тармоғига таъсир қилди. Бу йил Украинада уруш оқибатида ўзларида буғдой майдонлари бўш қолди. Россия билан Украина дунёда дон экинлари билан таъминловчи давлатларнинг бошида туради. Бу икки давлат дунёнинг 34% дон ва дон маҳсулотларини экспорт қилишади.

Иқтисодчи Баатир Кочконовнинг фикрича, олдиндаги 1-2 ойда Қирғизистонда озиқ-овқат тармоғида муаммо бўлиши мумкин:

— Бу йил Украинада экин экилмади. Шу сабаб бу нарсага тайёрланишимиз керак. Бу йил ҳукумат томонидан 6% билан насия буғдой етиштириш учун берилди. Бу нарсани биз деҳқонлардан сўрашимиз керак. Уларга етяптими? Шунингдек экин суви муаммосини ҳам ҳал қилиб беришимиз керак.

Ҳукумат йирик деҳқон хўжалигига эмас, кичик деҳқон хўжалигига эътибор бериши керак. Бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўлкани 5% ун билан таъминлайди. Қолган 30% Россия, 60% Қозоғистондан келади. Ўзимизнинг буғдойимизни нави, сифати томонидан рус, қозоқ унларига етмайди. Бизнинг ундан уларникидай нон бўлмайди. Шу сабаб бизнинг уруғ хўжаликларда янги навларни кўпайтириш керак.

Ўш вилоятида 21 уруғ хўжалиги бор. Улар 20 гектардан 500 гектаргача ерни эгаллайди. Бироқ дехқонлар бу уруғ хўжаликлари деҳқонларга керак бўлувчи уруғ етиштирб беролмаслигини айтишади. Уларнинг фикрича, уларнинг сифати четдан келган уруққа етмайди.

Кара-Коо қишлоғидаги нонвойхона ходимлари. Сурат: UN Women/David Snyder

Қорасув туманининг Жоош қишлоғининг турғуни Кутманбек Исаев уруғ хўжаликларини ривожлантиришга чақирди.

— Уруғ хўжаликларини ривожлантириб, буғдой, жўхори, арпанинг уруғини етиштириб, деҳқонларга арзон нархда сотиб турса, ҳаммамизга яхши бўлади. Бизда ўзи деҳқончилик режаси йўқ. Масалан, бир харитада 10-20 гектар ер бор дейлик, у ердаги жойга деҳқонлар турли экинларни экишади. Тартибсиз бўлиб кетган. Улар уруғ хўжаликлари билан келишиб, бир тармоқдаги экинни экишса, масалан буғдой, жўхори, пахта экса яхши бўлади. Уруғ хўжаликларини ҳам фаолияти яхши бўлади. Улар лабораториядан уруғларни текширишдан ўтказиб, бозор нархидан арзон сотиши керак. Америкадан, Италиядан келган уруғларни сотиб олмай, ўзимиздан чиққан уруғлардан фойдаланса бўлади.

Қирғизистонда бир йиллик унга бўлган эҳтиёж 800-900 минг тоннага етади. Шунингдек, маҳаллий деҳқонлар ўрта ҳисоб билан 600 минг тонна буғдой етиштириб, бунинг ярми ҳайвонларни боқишга ярайди. Сабаби нон маҳсулотлари учун бу буғдой сифатсиз ҳисобланади.

Қирғизистон ЕОИИга қўшилгунча 60дан ортиқ ун комбинати бўлган. Кейин уларнинг сони икки марта қисқарган. Ўш вилоятида ҳозир ун чиқарувчи беш завод бор. Улар сиртдан ва деҳқон-фермерлардан буғдой сотиб олади.