Президент Садир Жапаров Бош прокуратурага сўроққа чақирилди. Маълумотни «Клооп»га назорат органиниинг матбуот хизмати тасдиқлади.
Муассасадан Жапаров сўроққа июнь воқеалари бўйича гувоҳ қатори чақирилганини қўшимча қилишди.
Бунгача мазкур иш бўйича гувоҳ сифатида МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ҳам сўроқ қилинган. Сўроқдан кейин у 2010-йилдаги этник жанжал учун асосий айб вақтли ҳукуматда эканини айтган.
Июнь воқеалари бўйича қўзғалган жиноий ишлар
2021-йилнинг 16-апрелида 2010-йилнинг июнида ўлканинг жанубида бўлган миллатлараро можаро бўйича тергов жонлантирилгани билдирилган. Бу президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан бошланган. Унда МХДҚ тергов вақтли ҳукуматнинг мансабдорларига нисбатан ҳам олиб борилишини, уларни Қодиржон Ботировни ўлкадан чиқиб кетишига кўмаклашиш фактини бор-йўқлиги текширлишини айтишган. Қодиржон Ботиров — Жалолободлик тадбиркор, маҳаллий ўзбек диаспорасининг лидери.
МХДҚнинг маълумотига кўра, Ботировни ўлкадан чиқиб кетиши миллатлараро низо чиқишига ягона сабаб бўлган.
«Судгача текширув давомида 2010-йилнинг май-июнь ойларида Ўш ва Жалолобод вилоятларида оммавий тартибсизликлар келиб чиқишига туртки бўлган сабаблар ва шартлар текширилади, шунингдек муваққат ҳукуматнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — деб билдиришган МХДҚдан.
Шундан бери бош прокуратура 15 кишини, собиқ ва ҳозирги амалдорларни сўроқ қилди. Жиноий иш «лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси билан текширилмоқда.
Бугунги кунда мазкур иш бўйича Жалолобод вилоят давлат маъмуриятининг собиқ бошчиси Бектур Асанов, муваққат ҳукумат аъзолари Омурбек Текебаев, Азимбек Бекназаров, ўша вақтдаги МХДҚ раиси Кенешбек Дуйшобаев, апрель-июнь воқеалари бўйича Жогорку Кенешнинг вақтли комиссияси раиси Токон Мамитов, Азимбек Бекназаровнинг ўғли Руслан Бекназаров, Ички ишлар вазирлигининг ўша ватқдаги биринчи ўринбосари Бакит Алимбеков, ички ишлар вазирининг ўринбосари Суйин Омураков, Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мелис Мирзакматов, вақтли ҳукуматнинг ўша вақтдаги аппарат бошчиси Эмилбек Каптагаев, собиқ мудофаа вазири Исмаил Исаков, Жалолобод вилоят маъмурияти губернаторининг ўша вақтдаги ўринбосари Жумагүл Эгембердиева, Жалолобод шаҳрининг ўша ватқдаги мэри вазифасини бажарувчи Максатбек Жээнбеков, МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича бошқармасининг собиқ бошчиси Жанибек Жоробаев ва шу қўмитанинг раиси Камчибек Ташиев гувоҳ сифатида сўроқ қилинди.
2010-йилдаги миллатлараро тўқнашув
2010-йилнинг 10-июнидан 14-июнигача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёниб, ҳарбий ходимлар билан милициянинг қуроллари ва махсус техникаси босиб олинган.
Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувда 426 киши ҳалок бўлиб, мингдан ортиқ одам яраланган.
Июнь воқеаларини текширган Ким Кильюненнинг халқаро комиссиясининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг орасидан 74% ўзбеклар, 25% қирғизлар, қолган бир фоизи бошқа этник гуруҳ вакиллари бўлган. Қурбонларнинг 67%га яқини ўқдан жароҳатланган.
Бироқ Қирғизистон ҳукумати комиссиянинг хулосаларини «бетараф ва бир томонлама» деб, парламент депутатлари комиссия бошчиси Киммо Кильюненни «персона нон-грата» деб топиб, уни ўлкага кириши тақиқланган.