Ҳақиқатчи: Милиция Болот Темиров бўйича айбсизлик презумпциясини ҳисобга олгани йўқ

272

Ҳақиқатчи Атир Абрахматова журналист Болот Темировга қарши жиноий ишлар ҳақида Бишкек ШИИББдан ҳам расмий жавоб кутмоқда. Бу ҳақда ҳақиқатчи Фейсбук саҳифасида билдирди.

Унинг айтишича, бу орада Ички ишлар вазирлигининг ходимлари «айбсизлик презумпциясини ҳисобга олмай», терговни жамоатчиликка очиқ эълон қилишган.

«Очиқ манбалардаги маълумотларни таҳлили қилиб, Болот ва унинг адвокати билан сўзлашгандан сўнг нима учун ҳуқуқ ходимлари жиноий ишнинг эскириш муддати ўтиб кетгани сабаб жиноий ишни тўхтатиш ҳақидаги қарордан фойдаланмагани тушунарсиз, бунинг устига билишимча, бундай илтимос билан Темировнинг оқловчилари терговга мурожаат қилишган», — деб ёзди ҳақиқатчи.

Абрахматова Темировга қўзғалган жиноий иш ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив ўрганишга юридик баҳо бериши керак бўлган прокурорларнинг тажрибасига ишонишини қўшимча қилди.

«Бундан ташқари, прокуратура органлари тергов боришига ҳуқуқий баҳо бериш билан ҚР ЖПК 167-моддасининг 1-бўлимини талабларини, ишнинг талабларини бажариш ҳақидаги позициясини билдиришади деган ўйдаман. Бу моддада жиноий иш бўйича терговда олинган маълумотлар очиқланмаслиги кафолатланган», — деб ёзди у.

Темировнинг иши

Журналист Болот Темировга қарши милициянинг маълумотига кўра, 2022-йилнинг январь, март ва апрель ойларида уч янги жиноий иш қўзғалган.

Темировнинг ўзига бу ишлар ҳақида 20-апрелга ўтар кечаси маълум қилинган. Бунгача журналистнинг жамоаси МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиевнинг ўғлига боғлиқ «Мока Групп» компанияси Жалолободда бензин сотиб олиш бўйича бир неча тендерни ютгани ҳақидаги суриштирувни чиқарган.

Журналистлар бу компания тендерга қатнашган ягона ишхона бўлганини таъкидлашган.

Темиров, милициянинг версияси бўйича, Россия фуқароси бўла туриб, Қирғизистон паспортини ноқонуний олган, давлат чегарасинидан ноқонуний ўтган ва қирғиз фуқаролигини олиш учун ҳарбий гувоҳномани қалбакилаштирган.

Темиров ўзига нисбатан қўйилган айбларни таъқиб деб атамоқда.