Қирғизистон Россиядан майда қоида бузарликда айбланган мигрантларга амнистия беришни илтимос қилди

Қирғизистон Россияга майда қоида бузган мухожирларни амнистия бериш илтмосини йўллади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Жогорку Кенешнинг 27-апрелдаги пленар йиғинида билдирди.

Унинг айтишича, Россиядаги мухожирларга 2019-йили амнистия берилган. Бу сафар Қирғизистон шу масала бўйича иккинчи марта мурожаат қилмоқда деб билдирди Кулубаев.

«Яқинда Россиядан катта делегация келган. У ерда биз ҳам шу масалани [мухожирларга амнистия бериш масаласини] кўтардик. Президент Садир Жапаров ҳам яқинда Путинга [Россия президенти] мурожаат қилган. Биз бу масала устида ишлаяпмиз», — деди у.

2019-йили июнда Давлат миграция хизматининг раиси Болотбек Ибраимжанов Россия эълон қилган миграция амнистиясидан 105 минг қирғизистонлик фойдаланганини билдирган. Унинг айтишича, беш ярим минг қирғизистонлик «қора рўйхат»дан чиқарилган.

«Қора рўйхат» — бу Россияда миграция қонунларини бузган меҳнат муҳожирлари киритилувчи реестр. «Қора рўйхат»га ўзи ҳақидаги ёки Россияга келишнинг мақсади ҳақида ёлғон маълумот берганлар ҳам тушиши мумкин.

Шунингдек, бу реестрга қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ёки фаолияти Россияда «ёқимсиз» деб топилган нодавлат ташкилотда ишлагани аниқланганлар киритилиши мумикн.

Қирғизистонликлар Россияга кириши тақиқи бор-йўқлигини Россия ИИВнинг миграция масалалари бўйича бош баошқармасининг порталига бириб билиб олса бўлади.