Чуйда йўл ҳалокатидан ЭлТР каналининг ходими вафот этди

291

27-апрелда тахминан соат 16:50да Бишкек-Торугарт айланма йўлида енгил автомобил билан «КамАЗ» иштирокида йўл ҳалокати содир бўлди. Бу ҳақда Чуй вилояти Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, Opel Zafira русусмидаги автомобил оғир юк ташувчи «КамАЗ»ни ортидан келиб урган.

«Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Opel Zafira автомашинасининг 33 ёшдаги ҳайдовчиси, ЭлТР давлат телерадиокомпаниясининг ҳайдовчиси вафот этган. Икки йўловчи Қант шаҳридаги шифохонага ётқизилди», — дейилади вазирликнинг хабарида.