Президент администрацияси: Айзадани қидиришдаги милициянинг масъулиятсизлигини МХДҚ ўрганмоқда

285

Айзада Канатбековани ўғирлашга оид иш бўйича милиция ходимларининг масъулиятсизлигини МХДҚ тергов қилмоқда. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Президентнинг маъмуриятидан билдиришди.

Уларнинг маълумотига кўра, иш МХДҚнинг шаҳар бўлимида тергов босқичида туриибди.

«Жиноят ишини тергов қилишда назорат органи тарафидан ишнинг вазиятларини ҳар томонлама ва холис тадқиқ қилишга йўналтирилган ёзма кўрсатмалар берилган», — дейилади Президент маъмуриятидан.

Президент маъмуриятининг жавоби.

Айзада Канатбекова 2021-йилнинг 5-апрелижа эртлабки соат 5да ўғирланган. Икки кундан кейин қизнинг жасади топилган. Бу факт бўйича бир неча судгача тергов ишлари бошланган, уларнинг қаторида пойтахтнинг Биринчи май туман ИИБ ходимларининг қизни излашдаги масъулиятсизлиги бўйича иш ҳам бор, бу қизнинг ўлимига олиб келган.

2022-йилнинг февралида иш орадан бир йил ўтганига қарамай судга ўтмагани маълум бўлган. Унда адвокат Нурбек Токтакунов бир неча марта милиция ходимларига нисбатан иш тўхтатилиб турганини айтган. Прокуратура эса ишни тергов қилишни МХДҚ давом эттираётганини билдирган.

Апрелда бош прокурор Қурманқул Зулушев парламентнинг йиғинида милиция ходимларининг Айзада Қанатбековани қидиришдаги масъулиятсизлиги бўйича жиноят ишининг тергови тўхтаб турганини, аммо қисқартирилгани йўқ деб айтган.

Ўша вақтда жабрланувчи тарафнинг адвокати Нурбек Токтакунов милиционерларнинг масъулиятсизлиги бўйича ишни «ёпилган» деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, одатда бундай ишларни жиноятчиларни тополмай қолганда тўхтатиб қўйишади.

Айзада Қанатбекованинг ўғирланиб, сўнг ўлдирилиши

Айзада Қанатбекова 5-апрелда тонги соат 5да ўғирланган. Жиноятни кўчадагаи назорат камералари тасвирга олган  — машинанинг рақами ва қанча киши ўғирлагани маълум бўлган. Орадан икки кун ўтгандан кейин, Бишкекнинг чет қисмидаги даладан чўпон машинани кўриб қолиб, у ердан қизнинг, ёнидан эса уни ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг жасади топилган.

Милиция Тенизбаев қизни бўғиб, шундан кейин ўз жонига қасд қилганини билдирган. Кейинчалик Тенизбаев Айзадани ўлдиришдан олдин зўрлагани маълум бўлган.

Икки кундан кейин милиция ўлдирилган қизни ўғирлашда иштирок этишда абйланганларни қўлга олган. Кейин суд уларни «Олдиндан келишув бўйича одамларнинг гуруҳи билан одам ўғирлаш» моддаси бўйича айбдор деб топиб, 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш қарорини чиқарган.

Айзада Қанатбекованинг ўлдирилиши бўйича жиноят иши уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаевнинг ўлгани боис тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.