Пора беришга ҳаракат қилган деб қўлга олинган ҳисобчи конвертни МХДҚнинг ходими солиб қўйганини айтди

21-апрелда куч тизими ходимига пора беришга ҳаракат қилаётганда қўлга олингани айтилган Сокулук туман билим бериш бўлими бош ҳисобчисининг ўрнибосари конвертни унга МХДҚ ходими ўзи солиб қўйганини билдирди. Бу ҳақда ҳисобчи аёл Инстаграм саҳифасига ёзди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Salima Musabaeva (@salima_akbsht)

МХДҚнинг матбуот хизмати 23-апрелда маълумот тарқатган. Унда Сокулук туман билим бериш бошқармаси ходими молия-хўжалик ишларини текширишни тўхтатиш учун махсус хизмат вакилига 20 000 сом пора беришга ҳаракат қилиб, бироқ зудлик билан қўлга олингани маълум қилинган.

Аёлнинг исм шарифи Салима Шаршенова. У ўз билдирувида 8-апрель куни МХДҚнинг Сокулук тумани бўйича Р. исмли ходимининг илтимоси билан 2020-2021-йилнинг «анализлари» киритилган ҳужжатнинг ҳисоботини етказиб бериш учун борганини айтди. 20-апрелда мазкур ходим телефонга СМС юбориб, 2019-йилдаги ҳужжатларни ҳам олиб кетишни сўраган.

Шаршенованинг айтишича, у ҳужжатларни олиб борган, бироқ бу вақтда Р. иш ўрнида бўлмагани учун уларни навбатчиликда турган аёлга ташлаб кетган. 21-апрелда унга Whatsapp’дан СМС келиб, катта Р. исмли ходим соат 17:30 — 18:00га келиб, кетишини айтган.

«Мен мажбур ишдан чиқиб, олиб бордим. Мен келганда Р.исмли ходим ўзининг кабинетига эргаштириб борди, менга конверт бериб, “бу сизники”, “олиб кетинг” деб қийнади. Мен унинг таклифига рози бўлмай, туриб кетишга ҳаракат қилдим, у мени қийнаб шу конвертни чўнтагимга солиб қўйди», — деб ёзади аёл.

Ҳисобчининг айтишича, шу вақтда иш кабинетга МХДҚнинг бошқа ходимлари кириб келиб, гувоҳномаларини кўрсатишган. Шаршеева ўша вақтда чўчиб кетганидан «бу подставами?» деб сўраган.

Шундан сўнг аёл билдирувида Р.исмли ходим кириб келганлар олдида «бу эже менга конверт бериб юборган экан» деб ўйлаб, «[уни] мен эженинг чап чўнтагига солдим» деб айта бошлагани ёзилган. Кириб келган МХДҚ ходимлари конвертни олиб чиқишни талаб қилишган. «Бироқ бу конверт менга тегишли бўлмагани учун чўнтагимга қўлимни солмадим ҳам, ким солган бўлса ўша олсин дедим», — дейди Шаршеева Р.исмли ходим конвертни ҳисобчининг чўнтагига ўзи солганини тасдиқлаганини, иккисидан ҳам тушунтириш хати олиниб, кейин уйига кетганини қўшимча қилган.

Шаршеева билдирувининг охирида МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, обрўсига путур етказиб, «туҳмат қилиб» сайтга маълумот чиқарган қўмитанинг матбуот хизмати ходимларига чора кўришни сўраган. «Клооп» ҳозирча бу иш бўйича МХДҚдан маълумот ололмади.