Президент Садир Жапаров «“Манас” эпосининг учлигини («Манас», «Семетей», «Сейтек» эпослари) ҳар томонлама ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича қўшимча чоралар ҳақидаги» фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
Президент маъмуриятининг матбуот хизматидан сўнгги йилларда маданий меросларни сақлашга ва тарқатишга йўналтириш ишлари амалга оширилганини таъкидлашди .
«Қирғиз халқи кўчман цивилизация давридаги поэтик-ижрочилик маданиятни: эпосларни айтувчиларни, манасчиларни, эртакчиларни, достончиларни, санжирачиларни, тўқма оқинлар иқтидорини ўзига жамлаган халқ оғзаки ижодининг такрорланмас меросига эга. Уларнинг иқтидори орқали катта ва кичик эпосларда қирғиз халқи тарихидаги ва ҳаётидаги воқеалар ва маълумотлар бадиий-поэтик турда ёритилади. Қирғизларнинг беқиёс маънавий меросини асл дурдоналарининг бири бўлиб ярим миллиондан ортиқ мисрадан иборат ва дунёдаги эпосларнинг ҳажми бўйича катта бўлган “Манас” қаҳрамонлик эпосининг учлиги ҳисобланади», — деб таъкидлади матбуот хизмати.
Президент маъмурияти билдиришича, «Манас» эпоси қирғиз халқини бирлаштирувчи мустақиллик ғоясининг фактори сифатида катта аҳамиятга эга.
Матбуот хизмати билдиришича, бугунги кунда ўлкада йирик ва кичик эпосларни ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича концепциянинг бутун тизими йўқ. Шу сабаб катта ва кичик эпосларнинг гуманистик ғояларини кенг тарғиб қилиш, халқ оғзаси ижодини ҳимоя қилиш ва текширувни таъминлаш мақсадида қарор қилинади:
- Кўчманчилар цивилизациясининг ўзгача такрорланмас одатларини сақлаб қолган халқнинг – қирғизларнинг номоддий маданий меросларини сақлаш, ўрганиш ва тарғию қилиш, Қирғизистон халқининг маънавиятини қайта тиклашда ва маданий ривожланишига, ота-боболардан қолган меросни авайлашга ва авлодларга етказилишига , миллий ўзгачаликларни ва ўз-ўзини англашни, тарихий урф-одатларни сақлашга йўналтирилган шароитларни тузишни таъминлаш ҳукумат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг стратегик вазифалари деб тасдиқлансин.
- Вазирлар маҳкамаси 2022-йилнинг 1-сентябригача:
- «Манас» эпосини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича концепцияни ва буни амалша ошириш бўйича чоралар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
- «Манас – миллат бирдамлиги ва иноқлиги» ахборот жараёни концепциясини ва буни амалга ошириш бўйича чоралар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
- Боз-Болток тоғига «Манас тўр» скульптура ва тарихий архитектура қўриқхонаси мақоми берилсин ва молия манбасини аниқлаш билан мазкур скульптура ва тарихий-архитектура қўриқхонасини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чоралар режасини ишлаб чиқсан;
- миллий меросларнинг объектлари рўйхатини тасдиқласин ва буни илмий, тарихий ва академик баҳолашни олиб борсин;
- миллий меросларни ҳимоя қилиш қисмида «“Манас” эпоси ҳақидаги” қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги» қонун лойиҳасини ишлаб чиқсан ва Жогорку Кенеш муҳокамасига киритсин;
- бу тадбирларни молиявий таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрсин;
- оммавий ахборот воситаларида фан оламини, жамоат институтларининг вакилларини жалб қилиш билан бу тадбирларни кенг ёритишсин.
- «“Манас” ва Чингиз Айтматов миллий академияси» давлат муассасаси қошида Қирғиз халқининг номоддий маданий меросларини ўрганиш илмий-текшириш институти тузилсин.