Қирғизистонда Донбасс ҳақида фильмлар кўрсатилмайдиган бўлди

314

«Сўнгги вақтларда халқаро воқеаларга боғлиқ ва халқаро муносабатларда Қирғиз Республикасини бетарафлик позициясида тургани сабаб, “Кыргызтасмасы” “Давлат маркази” давлат муассасаси мазкур фильмларга берилган гувоҳномаларини қайтариб олади ва бу фильмларни Қирғиз Республикаси ҳудудида намойиш қилишни тақиқлашди», — деб билдирди маданият вазири.

Донбасс ҳақидаги фильмларни кўрсатишга рухсат

Фильмларни «Гармония» рус маданий маркази «Время правды» деб аталган кинофестивал асосида кўрсатишни таклиф қилган.

Маданият вазири маданий марказ бир қанча фильмларни кўрсатишга рухсат сўраб мурожаат қилганини билдирди.

«Мазкур маданий марказ 2022-йилнинг 18-апрелида 2019-йили тасвирга олинган “Донбасс. Окраина”, “Солнцепек”, “Ополченочка” бадиий фильмларини республика ҳудудида кўрсатишга рухсат олиш мақсадида “Кыргызтасмасы” давлат киномаркази” давлат муассасасига мурожаат қилган», — деб ёзди у.

Кинофестивалнинг сайтидаги маълумотга кўра, бошқа фильмларни намойиш қилиш ҳам режалаштирилган.

«Донбасс. Окраина» фильми ДХР ва у ердаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги фильм. «Ополченочка» ва «Солнцепёк» фильмлари ЛХР ҳақида бўлади. Бу уруш ҳақидаги фильмлар у ердаги украин аскарлари антагонист сифатида кўрсатилган. «Солнцепёкто» «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниянинг жангарилари ижобий қаҳрамон қилиб ёритилган.

Бундан ташқари, фестивалда «Қрим» фильмини кўрсатиш ҳам режалаштирилган. 2017-йили бу фильмнинг рейтингини кўтариш учун «Кинопоиск»га бузиб кирилган. Унда BBC’нинг рус хизмати бу фильмни кўриб чиққан Cinemaholics портали редактори Дарья Постнова фильмни «пропагандага суғорилган» деб атаган.

Сайтта Оливер Стоуннинг яна икки фильми ҳақида маълумот жойлаштирилган — рус сиёсатчиларини Украина ҳақида интервьюлари ва Стотуннинг ўзини Украиндаги «миллатчилик тарихи» ҳақидаги кўз қарашлари. Шунингдек, қўшни ўлкада бўлаётган воқеаларга руспараст назаор билан баҳо берилган «Укриана лойиҳаси» фильмни ҳам кўрсатиш режалаштирилган

Украинага қарши позициядаги фильмларни кўрсатиш ташаббуси муҳокамага сабаб бўлиб, Бишкекдаги «Бродвей» кинотеатри сиёсий фильмларни қўйишдан бош тортган.

Рус маданий марказининг бошчиси кинотеатр ҳамкорликдан бош тортгани учун қайсидир нодавлат ташкилотларни айблаган. Директорнинг позициясини Россиянинг  ахборот воситалари, масалан «Регнум» ёзган.

Кейин парламент депутати Марлен Маматалиев Жогорку Кенеш йиғинида рус фильмларига рухсат бериш масаласини кўтарган.

«Россия давлати “Время правды” деган кинофестиваль ўтказайин деса, бир икки НПОчи бақириб, буни бекор қиляпти. [...] Энди биз бугунги кунда маҳаллий урушни бекор қилолмаймиз, бу бизнинг тарихимиз. Шундай нарсаларни кўрсатай деса қарши чиққанлар бор экан. Шунга эътибор берсангиз. Ўзимиз айтяпмиз [Россия] бизнинг стратегик ҳамкор деб, бироқ шундай оддий кино кўрсатайин деса тўсқинликлар бўляпти. Топшириқларни бериб, қараб қўйсангиз», — деди Маматалиев. Бироқ бу кинофестивалда кўрсатиладиган фильмларни маҳаллий уруш билан алоқаси йўқ, улар ўзини-ўзи тан олган ДХР билан ЛХРга бағишланган.

22-апрелда Маданият вазирлиги фильмларни кўрсатишга рухсат берилганини маълум қиоди. Бу қарор ўлканинг Украинадаги урушга бетараф позициясини ҳисобга олганда айрим қирғизистонликларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Бунгача МХДҚ жанжалга сабаб бўлувчи ҳолатлар бўлмаслиги учун 9-майда қирғизистонликларни «Z» рамзи туширилган ҳарбий форма киймасликка чақирган — бу ҳарфга Россиянинг аскарлари Украинага ҳужум қилган биринчи кунлардан бери фойдаланиб келади.

Бироқ охири 23-апрелда бу фильмларни Қирғизистонда намойиш қилмаслик қарори қабул қилинди.