Жорий йилнинг 21-апрелида Сокулук туман билим бериш бўлимининг бош ҳисобчисининг ўринбосари МХДҚ ходимларига пора беришга ҳаракат қилаётганда қўлга олинди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, М.С.Ш исмли гумондор давлат харидларининг қонунийлигини текширишни тўхтатиш мақсадида МХДҚ ходимларига 20 минг сом пора беришга ҳаракат қилган.
МХДҚ бу бўйича тергов ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.
Бунгача 21-апрелда Сокулук ТИИБ тергов хизмати раҳбарининг ўринбосари 20 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. Гумонланувчи ариза эгасига нисбатан бораётган судгача текширувни тўхтатиш учун 50 минг сом талаб қилгани маълум бўлган.
Коррупция даражасини ўрганган Transparency International халқаро ташкилотнинг маълумотига кўра, Қирғизистон 2021-йили порахўрликнинг даражаси бўйича 27 балга эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга қараганда 20 босқичга паст — ўтган йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда бўлган.