Байсалов: Пенсия ислоҳати учун сиёсий эрк ва фуқароларнинг қўллови бор

211

Пенсия ислоҳотларини олиб бориш осон эмас, бироқ ҳукуматнинг бунинг учун сиёсий эрки ва фуқароларнинг қўллови бор. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Балиқчи шаҳрида бўлган сафарида билдирди. Бу ерда амалдор маҳаллий турғунлар билан пенсияларни адолатли тақисмлаш масаласини муҳокама қилишди.

Унинг айтишича, ислоҳатлар асосида бир қанча муҳим ўзгаришлар киритиш режалаштирилган, бу ўзгаришлар «жамиятда тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкин». Бироқ Байсалов «барча ўзгаришлар фуқароларнинг нафақасини оширишга ва уни адолатли тақсимлашга йўналтирилганини» билдирди.

Эдил Байсалов иш сафарида. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

«Бизнинг пенсионерларни ҳозир олаётагн нафақаси жуда оз. Буни яхшилаш вақти келди. Пенсионерларни муносиб нафақа билан таъминлашимиз керак. Бирлашиш орқали олдиндаги ўзгаришлар нимага йўналтирилганини ҳар бир фуқарога тушунтириш зарур», — деди Байсалов.

Пенсия ислоҳати

Қирғизистонда пенсия ислоҳатлари шу йилнинг апрель ойида маълум бўлган. 11-апрелда Вазирлар маҳкамаси ислоҳот концепцияси билан таништириб, киритиладиган янги ўзгаришлар ҳақида айтиб берган. Унда Байсалов концепция яна муҳокама қилинишини таъкидлаб, бироқ кескин ўзгаришлар керак деган.

Масалан, Соцфонд аёлларнинг нафақа ёшини 58 ёшдан 60 ёшга чиқаришни таклиф қилмоқда. Буни Соцфонд аёллар ўртача олиб қараганда эркаклардан узоқ яшайди деб асослаган.

Соцфонд пенсияга эрта чиқиш ҳуқуқини ва имтиёзлар берган категорияларни ҳам бекор қилишни илгари сурмоқда. Ҳозир бу категорияларга ўлканинг бир қанча фуқаролари, куч тизимлари хизматчилари ва баланд тоғли шароитда яшаб ишлаган қирғизистонликлар киради.

Бундан ташқари, Соцфонд ҳарбий хизматчилар учун бир вақтнинг ўзида ҳам нафақа, ҳам маош олишни тақиқлашни таклиф қилди. Бундай ўзгаришларга Мудофаа вазирлиги қарши чиқиб, Соцфонднинг ташаббусини «тўғри эмас ва мақсадга муносибмас, меҳнат қадрини туширади» деб атаган.

Шунингдек, Соцфонд фуқаро пенсияга чиқадиган минимал меҳнат стажини ҳам киритмоқчи. Ҳозир Қирғизистонда меҳнат стажыси йўқ бўлиб нафақага чиқиб, оз бўлса ҳам тўловларни олишади.

«Кўп одамларни тажрибаси йўқ, сабаби сўнги 30 йилда ҳеч ким [Ижтимоий фондга] пул тўламаган. Уларнинг нафақаси 1,5 минг сом. Шундай оз нафақа олганига давлат жавобгар бўлиб қолмоқда. Аслида бу норасмий иқтисоддан бўломқда. Бу пенсия ҳам эмас, қариганда бериладиган ёрдам пул», — деган Байсалов.

Режалаштирилаётган пенсия ислоҳотини собиқ депутат Наталья Никитенко ҳа мтанқид қилган. У Вазирлар маҳкамаси «пенсионернинг қўлидаги охирги нонини тортиб олишни кўзлаб», ҳукумат «бирор бир сабаблар туфайли меҳнат тажбрибасини тўплай олмаганлар олаётган арзимаган тийиндан маҳрцм қилишга» ҳаракат қилмоқда деб билдирган.

Ижтимоий фонднинг 2021-йилнинг декабридаги маълумотига кўра, Қирғизистонда 687 минг пенсионер бор. 2021-йили ўртача пенсия 6 минг сомни ташкил қилган. Қирғизистонда энг кам нафақа 1500 сомни ташкил қилади. Пенсионерларнинг 70%га яқинини аёллар ташкил қилади.

Соцфонд 2022-йилнинг октябрь ойида пенсияни 50%га кўтаришни режалаштирмоқда. Муассаса бошчиси Бактияр Алиевнинг айтишича, бу йил 700 млн сом ажратилган, бироқ ҳукумат нархлар ва долларнинг курси ошгани сабаб бюджетдан яна қўшимча маблағ олиш масаласини кўриб чиқмоқда.