Давлат солиқ хизмати солиқдан қарзи бор 535 фуқарони ўлкадан чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати маълум қилди.
Уларнинг маълумотига кўра, ўлкадан чиқишга чеклов киритилиши керак бўлган яна 1 128 солиқ тўлвчига боғлиқ суд департаментига маълумотлар юборилган.
Янги чекловлар, давлат солиқ хизмати билдиришича, янги қабул қилинган Солиқ кодексига мувофиқ қабул қилинган. Муассаса агар солиқ тўловчининг қарзи 100 минг сомдан ошиб, 15 кун ичида тўланмаган бўлса, судга мурожаат қилиб давлатдан чиқиши тақиқланади.
Солиқ хизмати қўшимча қилишича, бунгача муассаса билан Суд департаменти ўртасида шартнома тузилган. Унга кўра, суд қарзи бор солиқ тўловчининг мулки қамоққа олинади.
Қарзи борларнинг рўйхати ҳар ойда Солиқ хизматининг сайтида берилади.
Президент Садир Жапаров 2022-йилнинг январида янги Солиқ кодексини имзолаган. Солиқ кодексининг янги лойиҳаси айрим депутат ва юристлар томонидан бир неча марта танқид қилинган. Улар ҳужжат «жуда хом» эканини, бир қанча ноаниқликлар ва камчиликлар борлигини таъкидлашган.