Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев истеъфога чиқди

262

Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев эгаллаган хизматидан бўшатилди. Тегишли буйруқа президент Садир Жапаров 22-апрелда қўл қўйди.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Азаттык»қа берган интервьюсида Казакбаев бошқа ишга ўтгани сабаб ишдан бўшатилганини билдирди. Бироқ у қайси хизматга тайинланиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Президент ТИВ бошчиси вазифасини бажарувчи сифатида Жээнбек Кулубаевни тайинлади. Кулубаев бунгача президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими раҳбари бўлиб ишлаган.

Руслан Казакбаев 2020-йилнинг 14-октябридан бери Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. Бу орада ҳукумат таркиби бир неча марта алмашиб, кейин минкабда ҳам ўзгаришлар бўлди. ТИВга келгунча Казакбаев «Республика-Ата-Журт» партиясидан парламент депутати бўлган.