Рақамлаштириш вазирлиги 18-апрелда «Электр ва почта алоқаси» ва «Лицензияга рухсат бериш тизими ҳақидаги» қонунларига киритилган тузатишларни жамоат муҳокамасига қўйди. Бу тузатишлар янги мобил телефонларни мажбурий равишда рўйхатдан ўтказишни талаб қилади.
2021-йилнинг декабрида вазирлар маҳкамаси қарор лойиҳаси билан таништарган. Унга кўра, ўлкага олиб келинган нархи уч минг сомдан юқори мобил қурилмани рўйхатга олиш учун давлат ғазнасига 700 сом тўлаш кераклиги айтилган.
Муассасанинг фикрича, қурилмаларни рўйхатга олиш бозорни қонунийлаштириш ҳисобидан солиқ тўлашни ошириб, бозорни «контрафакт» маҳсулотлардан, гаджетларнинг эгаларини уларни ўғирлаб кетишдан ҳимоя қилиш керак.
Лойиҳада мобил қурилмалар биринчи марта ишлатила бошлаган вақтдан 30 кун ичида Далват идентификациялаш тизимида рўйхатдан ўтиши кераклиги, акс ҳолда қурилма алоқа оператори хизматидан ўчирилиши айтилган.
Қонун лойиҳасида бу иш давлатга эмас, хусусий компания зиммасига юкланиши айтилади. У ўлкадаги барча смартфонлардаги маълумотларни кўриш имконига эга бўлади.
Рақамлаштириш вазирлиги билдиришича, жамоатчилик муҳокамасида таклиф қилинаётган нарх бўйича давлат идоралари томонидан ҳам, оператор жамоатчилиги томонидан ҳам танқидий фикрлар келган.
Шундан сўнг муассаса муаммони ҳал қилишни уч йўлини таклиф қилди:
- мобил қурилмаларни 700 сомга рўйхатга олишни кучида қолдириш;
- мобил қурилмаларни рўйхатга олиш жараёнини Рақамлилаштириш вазирлигига қарашли алоқа тармоғини изга солиш ва назорат қилиш давлат хизматига ўтказиб бериш, унга халқаро тажрибага эга одамларни жалб қилиш ҳуқуқини бериш;
- мобил қурилмаларни рўйхатга қўйишни киритишдан бош тортиш.
Натижада рақамлилаштириш вазирлиги иккинчи вариантга имтиёз берди.
«Солиштирсак, иккинчи вариант анча оптимал бўлиб ҳисобланади, бу давлатнинг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам манфаатларини ҳисобга олишга имкон беради», — дейилади лойиҳада.
Бироқ вазирликдан янги телефонларни рўйхатга олиш жараёни қанча туриши ва бу суммани ким тўлашини маълум қилмаган.
Жамоатчилик муҳокамасидан кейин тузатишлар парламент муҳокамасига юборилиб, депутатлар охирги қарорни қабул қилади.
Шунингдек, лойиҳа 2018-йили ҳам таклиф қилинган. Унда қирғизистонликлар бу ғояга қарши чиқишган, бироқ унга рўйхатга олиш учун йиғилган пулнинг миқдори анча паст бўлган — 100 сом.