Суриштирувчи Болот Темиров ўзига уч жиноят иши қўзғалганини билдирди

283

Суриштирувчи журналист Болот Темировга уч жиноий иш қўзғалди. Бу ҳақда у 20-апрелда Фейсбук саҳифасида билдирди.

Темировнинг айтишича, унга қарши жиноий ишлар Temirov LIVE жамоаси МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас ҳақида суриштирувни чиқаргандан кейин қўзғалган. Суриштирувда Тай-Мурас Ташиевга тегишли «Мока Групп» компанияси шу йилнинг 31-январида давлат харидлари сайтида рўйхатдан ўтиб, Жалолободдаги тендерларда юта бошлагани айтилган.

«Кеча биз Ташиевларнинг ўғиллари ҳақида, уларнинг давлат тендерларидаги биринчи ғалабаларини айтиб суриштирув чиқарганмиз. Улардан [ҳукуматдан] жавоб кўп куттирмади. Бугун [20-апрелда] мени [Бишкек] ШИИБга чақириб, менга нисбатан яна уч жиноий иши билан таништиришти. Бўлганда ҳам учингчи жиноий ишни бугун соат 11да очишибди», — деб ёзди журналист.

Темиров бу жиноий ишларни журналистлар гуруҳи МХДҚ раиси Камчибек Ташиев оиласининг «ишларини» очиқлаётгани учун таъқиб қилиш деб атади.

«Мен ва менинг жамоам суриштирувларни давом эттирамиз. Бир дўстим “Демократия қоронғида ўлади” (“Вашингтон пост” газетасининг шиори) деди. Ҳеч нарсага қарамай ёруғлик улашишни давом эттирамиз! Барингизга қўллаганингиз учун раҳмат!» — деб қўшимча қилди Темиров.

Ҳозирча журналистга уч жиноий иш қайси моддалар бўйича қўзғалгани номаълум. Бунгача Темировга «Сотиш мақсадини кўзламай гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш» моддаси бўйича қўзғалган.

Темировга нисбатан иш Temirov LIVE’нинг офисини спецназ иштирокида тинтув қилингандан кейин очилган. Тинтув вақтида Темировнинг орқа чўнтагидан куч органлари гиёҳванд модда дкб аташган номаълум моддани олишган. Темиров гиёҳванд модда солиб қўйишган деб ишонтирмоқда. Қон ва пешобдан олинган экспертиза суриштирувчи журналистнинг организмидан гиёҳванд модда кўрсатган эмас.

Темиров ўзига қўзғалган биринчи жиноий ишни «Қирғизнефтегаз» давлат компанияси ишлаб чиқарган мазутни экспорт қилишдаги шубҳали схемалар ҳақидаги суриштирувни чиқиши билан боғламоқда. Журналистлар бу схемаларга МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев қариндошларини, аниқроғи укалари Шайирбек ва Казибек Ташиевларнинг алоқаси борлигини аниқлашган.