«ЭлКат» ва Туркиянинг Turk Telekom’и Аныарадан Бишкекка алоқа маршрутини амалга оширади

254

Туркиянинг Turk Telekom, Германиянинг Telegraph 42 компанияси билан Қирғизистоннинг «ЭлКат» алоқа оператори Анкарадан Бишкеккача алоқа маршрутини ишга туширади. Маълумотни «ЭлКат»нинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Компаниядан муқобил алоқа маршрутини қуриш ҳақидаги меморандумга имзо қўйилгани ҳақида Capacity Middle East 2022* форуми йиғинида маълум бўлганини билдиришди. Алоқа канали Қирғизистон, Ўзбекистон, Эрон ва Афғонистон ҳудудлари орқали ўтади.

*Capacity Middle East — яқин шарқ ҳудудидаги алоқа операторларининг йирик учрашуви.

«ЭлКат»дан билдиришларича, ҳозирда лойиҳани ишлаб чиқиш дастлабки босқичда, деталлари муҳокама қилинмоқда.

«Turk Telekom компаниясининг ижрочи директори Умит Онал янги телекоммуникация йўлини қуриш турк тилли давлатлар учун маданий ва иқтисодий томондан аҳамиятли эканини таъкидлади», — дейилади «ЭлКат»нинг билдирувида.

Оналнинг айтишича, «лойиҳа минтақада ишончли ва узлуксиз хизмат кўрсатишни таъминлайди».

«ЭлКат» ҳақида нима маълум?

«ЭлКат» компанияси Адлия вазирлигида 2006-йили рўйхатдан ўтган. Мазкур вазирлик маълумотига кўра, компанияни Александр Дудин бошқаради. Бундан ташқари, Дудин «Айкол-5» компаниясининг асосчиси қатори айтилади.

Дудиндан ташқари, «ЭлКат»нинг асосчилари қаторида Ким Владиславнинг номи ҳам кўрсатилган, у ўз навбатида қурилиш билан шуғулланган «Амодеус» ва Travel Invest компанияларини бошқаради.