Бекешев: Садир Жапаров билан Ақилбек Жапаров 2011-йили казинони ёпиш учун овоз беришган

278

Депутат Дастан Бекешев Фейсбук саҳифасида депутатларнинг 2011-йили берган овозининг натижасини маълум қилди.

«Қиморхоналар ишини тақиқлаш учун 105 депутат овоз берган. Садир Жапаров билан Акилбек Жапаров қиморхоналарни ўлка бўйича ёпиш учун овоз беришган. Ўша вақтда, орадан 11 йил ўтиб уларнинг позицияси ўзгариб кетишини ким билибди», — деб ёзди Бекешев.

Сурат: Дастан Бекешев. Овоз бериш натижаси.

2021-йили президент Садир Жапаров Қирғизистонда қиморхоналарни очиш ташаббусини кўллаган. Кейин ташаббусни вазирлар маҳкамасининг бошчиси ҳам қўллаган.

2021-йилнинг 27-апрелида президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча ҳудудларида — катта шаҳарлар билан вилоят марказларига казино очишни таклиф қилган. Ўша вақтда Жапаров қимор ўйинлари бюджетга «миллиардлаган» даромад олиб келишини айтган, минкаб ҳар бир ўйин столи учун солиқ олибгина қолмай, казино фаолияти учун 1- 1,5 млн долларга лицензия сотишини қўшимча қилган.

Иқтисод ва савдо вазирлиги «Кўнгил очар ишлар ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, 28-мартда жамоатчилик муҳокамасига қўйган. Унга кўра, муассаса казино, тотализатор, букмекерлик контор ва залларнинг, шунингдек ўйин автоматларининг ишини қайта қонунийлаштиргиси келган.

Иқтисод вазирлиги бу қонун лойиҳасини «кечиктирилмас» қатори — навбатсиз тартибда зудлик билан уч ўқишда кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Қирғизистоннинг ҳамда ҳаракатланишга имконсиз ёки 21 ёшга тўлмаган фуқаролар қиморхоналарнинг мижози бўлолмайди.

Минкаб бошчиси Акилбек Жапаров 2001-йили давлат бюджетига казино ва қимор ўйинларидан 630 миллион сом тушганини, бу сафар мазкур сумма тўрт марта кўп бўлади деб қутилаётганини айтган.