Бекешев: «Экспресс Строй КГ»нинг Бишкекда мактабларни қуришга келишуви бўлган

274

Депутат Дастан Бекешев Телеграм-каналига, «Экспресс Строй КГ» компаниясини Бишкекда мактабларни қуришга шартномаси борлигини тасдиқлаган ҳужжатларни жойлади.

Унинг айтишича, келишув вазирлар маҳкамасининг 2022-йилнинг 24-мартидаги буйруғи билан тасдиқланган.

«Мен айтгандан кейин буйруқни кучини йўқотган деб топгилари келяпти. Балки, шу компания ёки номи бошқа компания тендерга қатнашмай Бишкекда мактабларнинг барини қурадиган бошқа йўлларни излашади», — деб ёзди депутат.

«Экспресс-строй КГ» ва мактабларнинг қурилиши

Бунгача Бекешев «Экспресс-строй КГ» компанияси Бишкекдаги барча мактабларни тендерга қатнашмай қуради деб билдирган.

Шаҳар мэрияси депутатнинг билдирувига реакция қилиб, компания мактабларни қуришга кафолат мажбуриятларини бергани билан шартнома тузилмаганини билдирган. Муассасадан мактаб қуришдаги барча харидлар фақат давлат харидлари қонунига мувофиқ олиб борилади деб қўшимча қилишган.

Кейин Бекешев минкабдан Бишкек мактабларини қуришни бир компанияга ўтказиб бериш ҳақидаги қарорни эълон қилишни талаб қилган. Халқ вакили «боланган ишлар албатта яхши, бироқ коррупция схемалари сабаб бузилиши мумкин» деб хавотирланмоқда.

«Экспресс-строй КГ» ҳақида нималар маълум?

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, «Экспресс-строй КГ» МЧЖ фаолиятини 2020-йили бошлаган. Компания уйлар ва бошқа биноларни қуради.

Компания 2022-йилнинг 24-мартида қайта рўйхатдан ўтган. Ҳозирги раҳбари ва асосчиси — Кочкорбек Жуманазаров. У яна бир неча компанияни бошқаради — «Чок-Тал-Сити» МЧЖ, «Модуль Хаус» МЧЖ, «Евро Шпал» МЧЖ, «КЖ Глобал Компании» МЧЖ, «КЖ Инвест Компании» МЧЖ.

Оsoo.kg’нинг маълумотига кўра, Жуманазаровгача «Экспресс-строй КГ» компаниясининг директори Эрмек Атантаев бўлган.

Factchek.kg компаниянинг асосчиларининг таржимаи ҳолини ўрганиб чиққан. Атантаев билан бирга компаниянинг асосчиларидан бири Ахмадшох Азатов бўлган экан.

Журналисларнинг маълумотига кўра, Атазов — президент ҳузуридаги Инвестициялар бўйича миллий агентлик директори Равшанбек Сабировнинг ўғли. Икки компанияга эгалик қилади. Унга «Экспресс-Строй КГ» МЧЖдан ташқари, «Страус кей джи» ва «Бетон Профи» МЧЖ қарашли.

Шунингдек, «Экспресс-Строй КГ» бунгача Нурдин Сабировга — Равшанбек Сабировнинг яна бир ўғлига қарашли экани аниқланган. Бироқ шу йилнинг февралида қайта рўйхатдан ўтиб, янги асосчиси пайдо бўлган.