Бишкекда янги қурилаётган кўп қаватли қурилишнинг девори қулаб, ёнидаги уйни босиб қолиш иши бўйича 12-апрелда қўлга олиниб, Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган икки иш бошқарувчи уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар судининг матбуот хизмати билдирди.
Қарорни 12-апрелда Бишкекнинг Ленин туман суди қабул қилганини таъкидлашди.
Ленин ТИИБнинг маълумотига кўра, «Тоғ-кон қурилиш ёки бошқа ишларда хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси асосида жиноий иш очилган.
26-мартда Бишкекдаги Ёш Гвардия бульварида қурилаётган кўп қаватли бинониинг девори қўшни уйнинг томига қулаб тушган.
ФҲВдан «Клооп» воқеадан 1958-йили туғилган аёл жабрланганини билдиришган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, жабрланувчи касалхонага боришдан бош тортган.
Бинони «КейДжи Восток Сервис» МЧЖ қураётгани маълум, унинг асосчиси Жогорку Кенеш депутати Жусупбек Коргонбай ўғли.
Бироқ қурилиш компаниясининг вакили Багиш Жарматов Коргонбай ўғли парламент депутати бўлгандан бошлаб қурилиш компаниясининг ишларига аралашмай қўйган деб билдирган.