Элчилик: Россия 2021-йили 224 қирғизистонликка гиёҳванд моддага алоқадор иш қўзғаган

383
Иллюстратив сурат

2021-йили Россия ҳудудида Қирғизистоннинг 224 фуқаросига гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантириш бўйича 327 жиноий иш қўзғалган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги маълум қилди.

Элчилик 2020-йили бу кўрсаткичлар озроқ бўлганини маълум қилди — ўтган йили гиёҳванд моддага боғлиқ 151 қирғизистонликка 191 иш очилган. Россиянинг куч органлари гумондорлар кўп ҳолларда «тез ва осон пул топиш мақсадида атайлаб жиноятга қўл ураётганини» таъкидлашган.

«Аммо Қирғиз Республикасининг фуқароларининг билмай жиноятга қўл уриш ҳолатлари ҳам бор. Кўпроқ булар “закладчиклар”: аниқроғи курьер бўлиб ишга кирганлар ёки ижтимоий тармоқлар (Telegram в.б.) орқали товар ташиш хизматида ишлаганлар», — деб билдиришди элчиликдан.

«Закладчик» — гиёҳванд моддаларни қадоқлаш билан уни ноқонуний тарқатиб юрган киши.

Қирғизистон элчилигидан Россия қонунларига кўра, бу жиноят учун 4 йилдан 20 йилгача жазо муддати кўрсатилганини билдиришди. Маълумотга кўра, бу жиноятда айбдор деб топилганлар ўртача 7 йилга судланади, бироқ умрбод озодликдан маҳрум қилинганлар ҳам бор. Қамоқдагиларнинг кўпи 16дан 30 ёшгача бўлган фуқаролар.

«Гиёҳванд модда ундан фойдаланган фуқароларнигина йўқ қилмасдан, тарқатувчиларнинг ҳам тақдирини ўзгартиради», — деб берилади маълумотда.