«Манас» халқаро аэропортининг матбуот хизмати Туркиянинг Даламан ва Анталья шаҳарларидан «Ўш» халқаро аэропортига рейс очиш режалаштирилаётганини билдирди.
Маълумотга кўра, авиарейсларни «Пегасус» компанияси амалга оширади.
Анталья — Ўш — Анталья йўналиши бўйича парвозлар 2-июндан 29-сентябргача, душанба ва жума кунларига режалаштирилмоқда. Даламан — Ўш — Даламан йўналиши бўйича рейс 4-июндан 27-сентябргача, чоршанба ва шанба кунларига режалаштирилмоқда.
Ўтган йилнинг октябрида 2012-йилдан бери тўхтаб қолган Ўш — Истанбул авиарейслари тикланди. Шу йилнинг февралида беш давлат, уларнинг орасида Туркия Қирғизистонга мунтазам парвозлар сонини кўпайтирган. Унга кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича авиарейслар сони кўпайган:
- Turkish Airlines: Истанбул — Бишкек — Истанбул — ҳафтада 12 марта;
- Pegasus: Истанбул — Бишкек — Истанбул — ҳафтада 14 марта;
- Анталия — Бишкек — Анталия — ҳафтада 3 марта.
21-февралда биринчи марта Ўшдан Бирлашган Араб Амирлигига тўғридан-тўғри рейс очилган. Ўш халқаро аэропортига амирликнинг Шаржа шаҳридан биринчи учоқ келиб қўнган. Парвозлар ҳафиада уч марта амалга оширилиши маълум қилинган.