ФҲВ: Ўш шаҳрида қария девор босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди

350

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати 5-апрелда Ўш шаҳрида 75 ёшдаги одамни девор босиб қолиб, вафот этганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, ФҲВнинг тезкор хизматига Касимов кўчасининг турғуни уйининг эшигини очмаётгани ҳақида маълумот тушган.

Воқеа жойига борган қутқарувчилар уйнинг қулфини бузиб кириб, тупроқ остида қолган пенсионернинг жасадини олиб чиқишган.

ФҲВдан марҳумнинг жасади милиция ходимларига ўтказиб берилганини қўшимча қилишди.

26-мартда Бишкекнинг Фрунзе ва Ёш Гвардия кўчаларининг кесилишидаги янги қурилаётган уйнинг девори қулаб, ёнидаги икки қаватли уйнинг томини бузган. Натижада уч киши жароҳатланган.