Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида мактаб қуриш учун ажратилган муниципал майдоннинг ери хусусий мулкка ноқонуний берилгани аниқланди. Ноқонуний берилган ернинг баҳоси 1 млн 70 минг сом деб баҳоланди. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Прокуратурадан Кара-Ой қишлоғи ҳудудидаги ер участкасини хусусийлаштиришдаги ҳақидаги қарорни Бозорқўрғон туманининг Могол қишлоқ ҳукумати 2020-йили қабул қилинганини таъкидлашди.
Назорат органидан ерни давлатга ўтказиш мақсадида туман прокуратурасининг суд берган даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилиб, ер муниципал мулкка қайтарилганини қўшимча қилишди.
Бунгача Ўш вилоятининг Қорасув туманида ноқонуний хусусийлаштирилган 127 гектар қишлоқ хўжалиги категориясидаги ер давлатга қайтарилган эди.
Маълумотга кўра, Шарқ қишлоқ ҳудудининг Ачи массивидаги давлатга қарашли ер 2016-йили «Кадастр» давлат ишхонасининг масъул ходимлари томонидан хусусийлаштирилган. Ернинг умумий нархи 320 миллион сомни ташкил қилган.