Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги бола 16 ёшга чиққунча туғилганда қўйилган отасининг номини ўзгартирмасликни таклиф қилди.
Амалдаги қонунда, 16 ёшга тўлмаган одамнинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини (отчество) ота-онасидан бирининг фикрини ҳисобга олмай ўзгартиришга йўл берган меъёр белгиланган.
Буни боланинг ота-онасидан бири бедарак бўлганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки меҳнатга яроқсиз деб топилгани ҳақидаги суднинг қонуний турда кучга кирган қарори кўрсатилганда ўзгартирса бўлади.
Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги отасининг номини ўзгартириш қисмида қонун нотўғри таҳлил қилинаётганини айтади. Вазирлик «отчество» бола ёки қиз бошқа ота-онанинг қарамоғига ўтганда, оталикни аниқлашда, отасининг номи ўзгарганда ёки суд қарори бўйича ўзгартирилиши мумкин деб билдирмоқда.
Қирғизистонда болаларга одатда отасининг исми билан фамилия берилади — Шайлобек қизи, Орозбек ўғли, Нариман ўғли каби — буни кейин стандарт исм-фамилияга ўзгартириб олса бўладию таклиф қилинган қонун лойиҳаси бундай ҳолда қандай ишлаши тушунарсиз.
Нима учун рақамлаштириш вазирлиги «отчество»га аралашмоқда?
Вазирлик қонун лоийҳасини турлича фойдаланишларнинг олдини олиш мақсадида таклиф қилди. Масалан, улар болаларининг гувоҳномасидаги отасининг номини онасиникига (матчество) алмаштирган Алтин Капалова билан курашишни мисол қилди. Онасининг номини олиш кўзга кўриниши учун эмас — ёзувчининг болалари Алтинович деган «матчество»ни олиб юришарди, уни ёзганда отасининг номидан ҳеч қандай фарқи йўқ.
Алтин Капалова уч боласига ўзининг фамилиясини бериб, «отасининг исми» деган графада ўзининг номини ёздиргани учун 2021-йилнинг 28-январида ДРХга қарашли аҳолига ва фуқаролик ҳолатларига далолатномалар ёзиш департаменти аёлни судга берган.
Фамилияни ва отасининг номини алмаштиришни бекор қилишдан ташқари, ДРХ Капаловадан судга ариза бериш учун давлат солиғини тўлатиб олишни сўраган.
ДРХ департаменти Капалова болаларининг гувоҳномадаги отасининг номини ўрнига ўз отини ёздириш билан «Фуқаролик ҳолатларининг далолатномалри ҳақидаги» қонунни бузди бузди деб билдирган. Бу ерда Қирғизистон қонунлари бўйича отасининг номи деган графага отасининг ёки боқиб олган одамнинг, ўгай отасининг ёки бобосининг номи ёзилиши керак деб қўрсатилган.
Капалова эса болаларининг биологик оталари ҳужжатларини бермай, алимент тўламасдан «тобе қилишни» давом эттиришни истаётгани сабаб ўзининг номини беришга қарор қилган.
«Қонунни бузмадим, мен патриархал кўникмаларини буздим. Сен мендан болаларимни исмга ва фамилияга бўлган асосий ҳуқуқини тортиб ололмайсан. Мен патриархатни ичи куйиб турганини тушуняпман. Бироқ энди гендер тенглик томон қадам ташлай бошласак нима бўлади?» — деган Капалова.
Бироқ Октябрь туман суди барибир «отчество»ни «матчество»га алмаштириш ҳақидаги қарорни бекор қилган.
Муаллиф: Канишай Балкибекова