Ўш шаҳар милицияси 31-мартда синтетик гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланган каналнинг иши тўхтатилганини маълум қилди.
Маълумотга кўра, шаҳар милициясининг гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматига номаълум кимсалар қурилаётган бинонинг деворига электрон манзилги ёзиб кетаётгани ҳақида маълумот тушган.
Кейинчалик милиция ходимлари электрон манзилни гиёҳванд моддалар сотганлар ёзганини аниқлашган. Тезкор тергов ҳаракатлари давомида беш киши қўлга олинди — уларнинг бири синтетик модда сотувчи, қолган тўртови сотиб олаётган кишилар.
Қўлга олинган 44 ёшдаги «И.А.» исмли гумондорнинг ёнидан 0,5 грамм гиёҳванд модда бўлган. унинг уйини тинтув қилиш вақтида электрон манзилни ёзиш учун трафаретлар, бўёқ ва баллонлар топилган.
Ҳозирда гумонланувчи Ўш ВИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилиб, тергов давом этмоқда.
18-мартда Ички ишлар вазирлиги интернет орқали гиёҳванд модда сотган 30 онлайн-дўконни ёпганини билдирган. Вазирлик Darknet, ViPole, Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқларда тақиқланган моддаларни сотганларни доим мониторинг қилинишини билдирган.