Бишкекнинг Биринчи май туман милицияси фаол Айсулуу Кудайбердиевага «Майда бебошлик» моддаси билан иш қўзғади. Бу ҳақда у Фейсбук саҳифасига ёзди.
Унинг айтишича, 29-мартда туман милициясининг терговчиси Асилбек Абдилдаев телефон қилиб, фотограф Игорь Коваленко унга қарши милицияга ариза билан мурожаат қилганини айтган.
«Менга қарши жамоат тартибини бузган деган ариза тушган. Воқеа Россия элчилиги олдида тинчлик митингида бўлган. ростини айтсам, ариза ёзганига кулгим келяпти. Биринчидан, мендан икки марта бўлган киши мени ўзи биринчи келиб, уят сўзлар билан сўкиниб, рус ҳарибй кемасини қаерга йўқол деса, ўша ерга бор деди. Энли йиғламсираб менга қарши ариза ёзганига кулгим келади», — деди у.
Кудайбердиева Игорь Коваленко фуқаровий фаолларга ва мустақил ОАВга босим қилмоқда деб ҳисоблайди.
«Вазият шундай бўлаётгандан кейин мен ҳеч қандай кек сақламайман, бироц буни турли механизмлар билан — айримларига иш қўзғаб, айримларини экстремистик деб топиб, фуқаровий жамиятни, мастақил телеканалларнинг оғзини ёпишни кўзлаган ҳукуматнинг қуроли бўлиб қолишига раҳмим келади», — деб билдирди у.
30-мартда Кудайбердиева тушунтириш хати ва Коваленконинг устидан ўзи ҳам ариза ёзганини таъкидлади.
Игорь Коваленко «Кактус Медиага» берган интревьюсида 28-мартдаги митинг вақтида фаол аёл унга ҳужум қилганини таъкидлаб, бунгача уни кечирим сўрашини кутиб юрганини билдирди. У Кудайбердиева камеранинг объективига осилиб, ускунага зарар келтириши мумкинлигини айтди.
Биринчи май туман милицияси «Клооп»га фаолнинг мурожаати бўйича ҳозирча изоҳ бермади.
Айсулуу Кудайбердиева ва унга қўзғалган ишлар
Айсулуу Кудайбердиева — сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг тарафдори ва ёрдамчиси. Бундан ташқари, фейсбукдаги «Полит Узник» гуруҳининг маъмури экани айтилади.
У ҳукуматдаги коррупция ва криминалга қарши #REакция митингларига қатнашган.
Кудайбердиева 2021-йили миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилиниб, уйи тинтув қилинган. Фаол очиқламаслик тилхати асосида қайси иш бўйича сўроқ қилинганини айтмаган.
Шу йилнинг 22-февралида Кудайбердиевага чегарадан ноқонуний ўтиш айби қўйилган. Фаол бу айб 2019-йили қирғиз-тожик чегарасидан тўрт марта ўтгани сабабли эканини айтган. Милиция ишни Биринчи май туман судига ўтказиб берган.
Кудайбердиева қўзғалган ишни МХДҚнинг унга нисбатан босими деб атаган. У «Равшан Жээнбековнинг сиёсий ишларига ёрдам бергани учун МХДҚ томонидан бир неча ой давомида босим ва таъқибга учраганини» айтган.