Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Акилбек Жапаров ҳарбий можарони тўхтатиш учун Россия билан Украина музокара ўтказишига ишонишини айтди. Бу билдирувни Жапаров 24 мартда вазирлар маҳкамаси йиғинида айтганини «Азаттык» ва «АКИпресс» нашрлари ёзди.
Жапаровнинг айтишича, уруш бошлангандан бери Қирғизистондан маълум бир позицияда туришни ва давлатларнинг бирини қўллашни сўрашмоқда.
«Ҳа, бу масала бўйича бизни давлат ҳозир икки лагерга бўлиняпти. Жисмоний шахс қатори қараганда, бундай танловни тушунса бўлади. сабаби ҳар ким ўзининг шахсий симпатиясига ва дунёқарашига яраша қабул қилмоқда. Бироқ давлат даражасида бундай муносабат эҳтиётсизлик, қолаверса масъулиятсизлик бўлади деб ҳисоблайман», — деди Жапаров.
Шунингдек, вазирлар маҳкамасининг раиси Қирғизистон «қардошлар бир-бирини ўлдираётган урушни тўхтатишга қўлдан келганча ҳаракат қилишини» билдириб, президентнинг Қирғизистон дунёда унча таъсирга эга эмас деган сўзини такрорлади.
«Биз – кичик давлатмиз, бу дунёда бизнинг позицияга кўп нарса боғлиқ эмас. Бироқ ўйланмай ташланган ҳар бир қадам халқимизга оғир оқибатларни олиб келиши мумкин», — деди у.
Бунгача Украинадаги уруш ҳақида президент Садир Жапаров ҳам шундай сўзни айтиб, Қирғизистон бу можарода расмий бетараф позицияда эканини билдирган.
«Албатта, биз кичик давлатмиз. Бизни кучимиз урушни тўхтатишга етмайди. Шу сабаб биз холис давлат бўлишимиз керак», — деган Жапаров парламент йиғинида.
Шунингдек, Kaktus.Mediaнинг журналистлари рус тилидаги расмий пресс-релизда президентнинг «уруш» деган сўзи русчага «война» деб таржима қилинмай, «жанжал» деб таржима қилинганини кўришган.
Рус ҳарбийларини кенг кўламда Украинага ҳужуми 24 февралда бошланган. БМТнинг маълумотига кўра, бу вақт орасида тинч аҳоли орасида камида 925 одам ҳалок бўлган, 10 млндан ортиқ турғун ўлкадан чиқиб кетган.