«Йўловчилар бўлмаган». Маршурут автомобили йўл четидаги дарахтни уриб, ҳайдовчи ҳалок бўлди

24 март куни соат 7:30 атрофида №193 маршрут таксининг ҳайдовчиси 7 апрель ва Ахунбаев кўчаларининг кесилишида фалокатга учраб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бишкекнинг патруль милициясининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, ҳайдовчи 7 апрель кўчаси билан шимол томон кетаётиб, Ахунбаев кўчасидан ўтгандан кейин машинани бошқаролмай йўл четидаги дарахтга урилган.

Сурат: Милициянинг патруль хизмати

Патруль милициясининг матбуот котиби Байгази Айткул ўғли «Клооп»га маршрутнинг ичида йўловчилар бўлмаганини билдирди.

Шу йилнинг 26 январида Бишкекнинг Элебесов-Щербаков кўчаларининг кесилишида икки маршрутка тўқнашиб, 18 одам жабрланган.

17 февралда №138 маршрут ҳайдовчиси Ден Сяопин ва Каракум кўчаларининг кесилишида 11 ёшдаги ўқувчи қизни уриб кетган.

Қиз касалхонага етказилиб, аҳволи яхшилангани маълум бўлган. машина жарима майдонига киритилиб, тергов ишлари бораётгани айтилган.