Бишкекнинг Биринчи май туман суди 23 мартда фирибгарлик ва пул талаб қилишда айбланган фуқаровий фаол Мелис Аспековни етти йилга озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқарди. У жазо муддатини умумий режимдаги колонияда ўтайдиган бўлди. Суд жабрланувчиларга 23,4 млн сом ундириб бериш қарорини қабул қилди.
Аспеков охирги сўзида суд адолатсиз бўлганини, ишида ҳеч қандай далиллар йўқлигини айтди.
Аспековнинг иши
Мелис Аспеков — Садир Жапаровнинг тарафдори бўлган. Фаол «Кыргыз темир жолу» раҳбарларидан 250 минг доллар пора талаб қилишда гумонланиб 2021 йилнинг январида қўлга олинган.
Тергов версияси бўйича, Аспеков яна бир фаол Улан Жураев билан ишхона раҳбарларини финпол томонидан текширувга юборамиз, «Кыргыз темир жолу»га қарши митинг уюштирамиз деб йирик суммадаги пулни талаб қилишган. Бу воқеадан кейин ўша вақтда президентликка номзод бўлган Садир Жапаров Аспековни қамалиши қўшича фикр билдириб, «ҳар ким қилган иши бўйича жавоб бериши керак» деб билдирган.
2021- йилнинг май ойида Аспеков Садир Жапаров сайлов кампаниясига собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жеэнбековдан 10 млн доллар олган деб маълумот берган. Аспековнинг бу ҳақдаги хати Фейсбук саҳифасида эълон қилинган.
Кейин Жээнбековлар ор-номуси билан қадрини ҳимоя қилиш учун судга ариза беришган. Бироқ Аламудун туман суди аризани қирғизча ёзилмагани учун даъвогарларга қайтариб берган.
12 майда фейсбукда МХДҚнинг ТИЗОсидан Аспеков номидан деган мурожаат пайдо бўлган. мурожаатда МХДҚнинг коррупцияга қарши хизмати ходимлари уни уч ой қийнаб, финполнинг собиқ раҳбари Сиймик Жапикеевга қарши кўрсатма беришни талаб қилишгани айтилган. Билдирувда Аспековни танасидаги кўкарган доғлар кўрсатилган суратлар ҳам бўлган.
МХДҚ қийноқлар ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, бу маълумотни «жамоатчиликни бошини айлантириш ҳаракати сифатида баҳолашини» билдирган.
Кўп ўтмай 24 майда МХДҚ томонидан Аспековга «фирибгарлик» моддаси билан яна бир жиноий иш қўзғалган. Терговнинг маълумотига кўра, Аспеков судланган қариндошини озод қилиш масаласини ҳал қилиб бераман деб аёлдан 15 минг доллар олган.
Аспеков 9 августда инфаркт бўлиб, тергов қамоғидан касалхонага ётқизилиб, юраги операция қилинган. Укаси Азамат Аспеков акасига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганини айтган. Августнинг охирида «Бикард» хусусий клиникасида Аспековнинг юраги операция қилинган. Кейин ТИЗО-1га ўтказилган.
Муаллиф: Канишай Балкибекова