Бир видео билан: Балиқчи — Кочкор — Кара-Кече темир йўлининг қурилиши бошланди

304

Иссиқкўл вилоятида Балиқчи — Кочкор — Кара-Кече темир йўлини қурилиши бошланди. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Фейсбук саҳифасида билдирди.

Жапаровнинг айтишича, йўлнинг Балиқчидан Қўчқоргача қисмини 1-2 йилда битириш, Кара-Кечегача бўлган қисмини кейин давом эттириш режалаштирилмоқда.

«30 йил ичида республикамизда бир метр темир йўл қуриш тугул, аксинча 42 километр йўлни йўқотибмиз. Албатта ачинарли. Келажакда Кара-Кечедан нари Макмалга ва Жалолободга етказиб, бирлаштирамиз. Шунда шимол-жануб темир йўлини очамиз», — деб ёзган Жапаров.

«Кыргыз темир жолу» ишхонасининг матбуот хизматидан темир йўл қурилишига тайёргарлик ишлари бораётганини билдиришди: шағал ва тупроқ тўкиш, дренаж ишлар ишхонадан темир йўл лойиҳаси катта аҳамиятга эга эканини, сабаби очилгандан кейин Кара-Кечедан кўмирни тўғри Бишкек ИEМга етказса бўлишини билдиришди.

Биринчи босқичда узунлиги 63 чақиримлик Балиқчи — Кочкор темир йўли қурилади.

2021 йилнинг апрелида «Кыргыз темир жолу»нинг собиқ раҳбари Василий Дашков россиялик ҳамкорлар билан музокара ўтказган. Улар йўлни қуриш учун 12 йиллик муддатга устамасиз 22 минг тонна рельсни лизингга беришган.

Ишхона маълумотига кўра, Балиқчи – Кочкор – Кара-Кече темир йўли келажакда режалаштирилаётган Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон маршрути билан уланиши ҳам мумкин.