Собиқ вазир болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакил бўлиб тайинланди

363

Президент Садир Жапаров 22 мартда Юстиция вазирлигининг собиқ раҳбари Асел Чинбаевани Болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакили қилиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Чинбаевагача болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакил хизматини Жипариса Рисбекова бажарган. Рисбекова бу лавозимга 2021 йилнинг майида келган эди.

Рисбекова ишлаган энг муҳим воқеаларнинг бири — бу Военно-Антоновкадаги болалар уйининг тарбияланувчиси Игор Якуниннинг ўлими. Воқеа 2021 йилнинг июнь ойида бўлган. унда воқеа жамоатчиликда резонанс яратиб, Рисбекова ишни шахсий назоратига олган.

Асел Чинбаева бу хизматга келгунча Юстиция вазирлигининг етакчиси бўлиб ишлаган. Мазкур лавозимда 2021 йилнинг февралидан октябрь ойигача ишлаган. Бундан ташқари, Чинбаева Суд ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ишини ривожлантириш бўйича кенгаш таркибида бўлган.

Кенгаш Садир Жапаровнинг фармони билан тузилган, уни президентни ўзи бошқаради. Кенгаш таркибида бош прокурор Курманкул Зулушев, юстиция вазири Асел Чинбаева, ички ишлар вазири Улан Ниязбеков ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиев бор.

Мана шу кенгаш жиноят кодексини ҳамда ҳуқуқ бузарликлар ҳақидаги кодексларни фойдаланишини таҳлил қилган.