Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги улоқ ўйинида 32 ёшдаги эркак киши отдан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят касалхонасининг етакчиси Мирбек Сагимбаев билдирди.
Маълумотга кўра, 18 март куни кечки соат 17:00да Кичи-Ўрукту қишлоғида улоқ ўйини бўлган. гувоҳларнинг айтишича, «Р. А.» исмли киши ўйин вақтда отдан қулаб кетиб, бошида отнинг туёғи теккан.
Жароҳатланган улоқчини турғунлар туман касалхонасига олиб боришган. Бу ердаги шифокорлар операция қилиш кераклигини айтиб, вилоят касалхонасига юборишган. Бироқ операция қилингандан кейин 19 мартга ўтар кечаси улоқчи вафот этган.
«От тепган экан. Вилоят касалхонасига келганда боши, мияси яроқсиз бўлиб қолган. Операция қилдик, бироқ вафот этди. Келиб қариндошлари олиб кетишди», — деб билдирди вилоят касалхонасининг етакчиси.
Маҳаллий турғунлар марҳумнинг ортида аёли ва икки боласи қолганини билдиришди.
Ўтган йилнинг 17 январида Ўш вилоятнинг Қорақулжа тумани Кара-Гуз қишлоқ ҳукуматида улоқ ўйинида ток уриб икки от ўлган. Ўйинга 300-400га яқин ўйинчи қатнашган, ток 5-6 отни уриб, унинг иккиси ўлгани маълум бўлган. «ОшEлектро» ишхонаси турғунлар электр симларини рухсатсиз тортиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилишмаган деб билдирди.
2020 йили 5 мартда Жалолобод вилоятидаги улоқда бир ўйинчини ток урган. От ўша ерда ўлиб, улоқчи беҳуш ҳолда касалхонага етказилган. Улоқчига теккан электр сими ноқонуний тортилгани маълум қилинган. Милиция воқеани «тасодиф» деб рўйхатга олган.
Улоқ — бу миллий қирғиз ўйини. У кўпкари ўйинига ўхшаш, бироқ унда ҳар бир улоқчи ўзи учун ўйнайди. Унда ўртага ташланган улоқни олиб, маълум бир жойга ташлаган ўйинчи ғолиб ҳисобланади.