Божхона хизматининг собиқ етакчиси Адилет Кубаничбеков 51 млн сом тўлаб уй қамоғига чиқди

389

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Божхона хизматининг собиқ раҳбари Адилет Қубаничбеков уй қамоғига чиқарилгани ҳақида хабар қилди.

«Тергов давомида А.Кубаничбеков давлатга 51 миллион 220 минг сом миқдоридаги зарарни қоплади, шунингдек, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича айбига иқрор бўлган, шу муносабат билан А.Кубаничбековга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, уй қамоғига чиқарилди», — дейилади муассасанинг маълумотида.

Тергов давомида Кубаничбеков импорт билан шуғулланган ҳусусий компанияларнинг манфаатини ҳимоя қилиб, улар учун имтиёзли шароитларни тузганини аниқлаган.

«Божхона қонунларини жиддий бузиш орқали, божхона раҳбариятидан товарларни яширин назорат схемаларини қўлланиш факилари аниқланди. Бундан ташқари, у бойиш мақсадида божхона хизматларининг ҳақини асоссиз кўтарган», — деб таъкидлайди муассаса.

Адилет Кубаничбеков жорий йилнинг январь ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан «коррупция» гумони билан қўлга олинган.

Терговнинг фарази бўйича, божхона раҳбарияти «товарларни импорт қилишга қатнашган ҳусусий компанияларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, божхона қонунини жиддий бузиш билан уларга имтиёзли шароитларни тузиб берган».

Махсус хизмат божхоначилар бундай схемани «доимий пора олиб туриш учун» қилгани исботланганини таъкидлаган.

Кубаничбеков қўлга олингандан кейин МХДҚни биносининг олдида 70 нафарга яқин киши митингга чиққан. Улар Кубаничбековни озод қилишни талаб қилган.

19-январда эса Бишкекнинг Биринчи май туман суди Кубаничбековни 17-мартга қадар қамоққа олиш ҳукмии чиқарган.

Адилет Кубаничбеков Блжхона хизматининг бошчиси бўлиб 2021-йилнинг октябрь ойида тайинланган. Factcheck.kg нашри эса Кубаничбековнинг номига олти компания рўйхатга олинганини, унинг беши фаолиятини давом эттираётгани аниқланган.