Айсулуу Тинибекова мураббийига Бишкекдан бир хонали хонадон совға қилди

361

Кураш бўйича чемпион Айсулуу Тинибекова мураббийи Нурбек Изабековга Бишкекдан бир хонали хонадонни совға қилди. Бу ҳақда спортчи «Нурбек агай» номидаги устози ҳақида ҳужжатли фильмнинг тақдимотида билдирди.

Спортчи қиз мураббийи ҳақида олинган фильмда Изабековни ўзининг севган ишига берилганлиги, умрини спортга, ўқувчиларига бағишлагани айтилганини таъкидлади.

«Менга спортчи қатори тарбия бериб, айни вақтда инсон бўлишга бугунги кунгача ўзининг билимини бериб келади. Мен қийналганда ўз уйидан хона берган. Ҳозир эса устозга Бишкекдан хонадон калитини бермоқчиман. Нурбек ағай ҳаммасига лойиқ», — деди Тинибекова.

Айсулуу Тинибекова 62 кг вазндаги аёллар орасидаги курашда жаҳон рейтингининг бошида туради. 2021-йили Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида кумуш совринни қўлга киритган.

Нурбек Изабеков — эркин кураш бўйича курашчи, Осиё чемпионатининг икки карра ғолиби ва Қирғизистоннинг аёллар кураши бўйича жамоасининг бош мураббийи. У 52 ёшда.

1998-йили ўсмирлар орасидаги СССР чемпионатида бронза мукофотига сазовор бўлган. 1995-1999-йиллари Осиё чемпионатининг кумуш медалига эга бўлган.

Муаллиф: Канишай Балкибекова