Қозоғистон: Икки қирғизистонлик январдаги тартибсизларга иштирок этишда гумонланмоқда

287

Қозоғистон бош прокуратураси январдаги тартибсизликларга қатнашганликда гумонланган 19 чет ўлкалик ҳақида маълумот берди. Жиноий иш қўзғалганларнинг иккиси қирғизистонлик. Бу ҳақда қозоқ бош прокуратурасининг жиноий иш қўзғаш хизмати раҳбари Серик Шалабаев билдирди.

Серик Шалабаев гумондорларнинг 11и ўзбекистонлик, тўрттаси россиялик, иккиси қирғизистонлик эканини, Хитой ва Тожикистоннинг бир фуқаролари борлигини айтди.

«Тергов версияси бўйича, бу фуқаролар оммавий тартибсизликка қатнашган. Улар ўғирликда ҳам айбланмоқда. Тергов ишлари бормоқда, яна ўзгаришлар бўлиши мумкин», — деб тушунтирди Шалабаев.

Шунингдек, чет ўлкаликларнинг ҳеч бири терроризмда айбланмаганини таъкидлади.

Қозоғистондаги январь воқеалари

Қозоғистондаги норозиликлар 2 январда, ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган. Яшовчилар суюлтирилган газ қимматлаганидан норози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳарларнинг турғунлари ҳам қўшилиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. Норозилар амалдаги ҳукуматнинг истеъфосини ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.

Норозиликлар тўхтамаган бир вақтда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев митингчиларни «террорист» деб атаб, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Январь воқеаларига қатнашган деган гумон билан 10 мингдан ортиқ одам қўлга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва қўлга олинганларнинг яқинлари вақтинча сақлаш жойида ва ТИЗОда қийноқлар бўлаётганини айтишган.

Қозоғистонлик куч тизимларининг қийноқларига қирғизистонликлар ҳам учраган. Уларнинг орасида Викрам Рузахунов билан Чолпонбек Сидиковнинг воқеаси жамоатчиликда резонанс яратган. Жаз мусиқачи Рузахуновни калтаклаб, камерага ўзи ҳақида ёлғон маълумот айтишга мажбурлашса, иккинчи қирғизистонлик Чолпонбек Сидиковни икки оёғини синдиришган. Рузахунов билан Сидиковни қийноққа олингани бўйича Қирғизистонда ҳам Қозоғистонда ҳам жиноий иш очилган.